24 January 2020
10:51 - Шавкат Мирзиё Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик Палатасига Мурожаатномасини масхарабозликдан бошлади

Тошкент Ситидаги Халқаро Конгресс Марказида Ўзбекистон Пезиденти Шавкат Мирзиё Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик Палатасига навбатдаги Мурожаатномасини тақдим этишни яна масхарабозликдан бошлади. Нимамиш, демократик ислоҳотлар йўли – биз учун якка-ю ягона ва энг тўғри йўлмиш, жамият – ислоҳотлар ташаббускори деган янги ғоя, кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда эмиш.

Жаноб Президент Шавкат Мирзиё, наҳотки билмайсизки, мамлакатимизда ягона демократик ташкилот бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги узоқ йиллардан бери тўтовсиз Ўзбекистон ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга муҳтожлиги, фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан тозаланиш ғояси ётиши кераклигини гапириб ётибди.

Аммо, минг афсуски, Сиз фақат косметик ўзгаришлар қилиш билан оворасиз. Айнан шу сабабдан машҳур The Economist Intelligence Unit ва Transparency International ташкилотлари 2019 йил натижалари бўйича Ўзбекистонни жаҳон давлатларида демократия даражасини ўлчаш бўйича энг охирги ўринларга қўйдилар. Яъни, улар бизда ҳеч қандай жиддий ижобий ўзгариш бўлмаётганини тан олдилар.

Мурожаатномангизни бундай бошлашингиз уятдир, ҳурматли ўртоқ Шавкат Мирзиё! Шу бошланиш сўзларингизни ўзи бугунги Мурожаатномангиз бир тийинга қиммат воқеа бўлишининг исботидир. Демак, бу воқеани тафсилотлари билан кўрсатиб боришнинг ҳам кераги йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону