23 January 2020
18:51 -
Жуда қизиқ: Қримтатарлар оммавий шаклда Қримга 2 май куни ўтмоқчилар
Ҳозир мажбуран Киевда яшаётган “Қримтатарлар Миллий Мажлиси” раиси Рефат Чубаров ўз халқининг вакиллари 2020 йил 2 май куни "Чонгар" ўтиш пункти орқали оммавий шаклда Қримга ўтишга тайёргарлик кўраётганларини Украинанинг 5-чи телеканалида кеча 22 январда эълон қилди. Куч ишлатмасдан қилинадиган бундай юриш, деди у, Қримнинг Россия тарафидан босиб олинишини қуруқ гаплар билан қоралаётганларга сигналдир. Энди улар бу оммавий юришга қўшилишлари мумкин.
Намойишчиларнинг биринчи қаторларида Мажлис аъзолари, халқ депутатлари ва ғарблик ҳамкорлар бўлишади, дебди Рефат Чубаров.
Баъзи қримтатарлар чегарадан ўтишда куч ишлатишга тўғри келиши мумкинлигини ҳам айтиб, бунга ҳам тайёрланмоқдалар. Улар Рефат Чубаровнинг гапларига асосланиб, “ўз уйларига кетаётганларини” айтмоқдалар.