Шавкат Мирзиё Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида аввал ҳамма нарса бизда “Во!” эканлигини айтиб мақтанибди, кейин бор муаммоларга ўтибди. Унинг фикрича, асосий муаммоларимиз ёқилғи-энергетика, транспорт ва геология соҳасидамиш, ҳаммаёқ коррупция ботқоғида бўлгани сабабли ҳеч кимнинг бу соҳалар билан иши йўқмиш.
Нима, Шавкат Мирзиё шу нарсаларни 13 йил Бош Вазир ва 3,5 йил Президент бўлган йиллари кўрмасдан, энди кўриб қолибдими? Йўқ, у ҳозир ҳам ҳеч нарсани кўраётгани йўқ. У “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг хабарларини ўқиб борса эди, асосий муаммоларимиз - мамлакатни демократиялаштириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтиш эканлгини билган бўларди.
Бу муаммоларни ечиш учун мамлакатда ФУНДАМЕНТА ислоҳотлар ўтказиш кераклигини, фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан тозаланиш, фундаментал иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш ва КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи қўйган тўсиқларни улоқтириш ғоялари ётиши ШАРТлигини ҳам тушунган бўларди.
Шу муаммоларни ҳал этиш жараёнида ҳамма камчиликларимиз ўз-ўзидан йўқ бўларди. Аммо, Шавкат Мирзиё эса, бугунги нутқида охирги 2 йилда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 2 баравар ошиб, гўёки 55 миллиард долларга чиққани ҳақида ЁЛҒОН гаплар гапириб, келаётган 2 йилда бу рақамни яна 2 бараварга кўпайтириш ва 100 миллиард долларга етказиш, йилига 500 мингтадан иш ўрни яратиш ҳақида гапирибди. Энг қизиғи, нимага у ЯИМ ҳақида гапирганда долларга ўтиб олди? Бизда асосий пул – сўм-ку! У шуни ҳам билмайдими? 2018 ва 2019 йиллари ЯИМ қанча бўлгани ҳали ҳеч қаерда тилга олингани йўқ, “55 миллиард доллар”ни Шавкат Мирзиё қаердан олди?
Нимага Шавкат Мирзиё Олий Мажлисдаги нутқида бизда аҳолининг ўртача ойлиги МДҲда ҳаммадан кам эканлигини тилга олмаган, аҳолининг тахминан 10 фоизи бир бурда нонга пул топиш учун ойлаб-йиллаб оилаларини ҳам кўролмасдан чет элларда қуллардек ишлашаётганини, бугун Россияда яна бир гуруҳ ватандошимиз ҳалок бўлганини умуман эсламаган?
Бундан аввалги хабарларимизда Танзила Норбоева яна Сенат раиси этиб тайинланганини билдирган эдик. Унинг ўша хабарларга қўйилган расмига қаранг, турқига қаранг, шу аёл сиёсат нималигини, халқ нималигини тушунадими?
Наҳотки, у киши ўзи президент бўлганидан бери қандай оламшумул ташаббуслар кўрсатгани, аммо уларнинг биттасида ҳам жиддий ўлчовда олға кетиш бўлмаганини билмайдими? Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида ўтирганлар ҳам ҳеч нарса билмайдиларми?
Билмайдиларми, демак, уларга ҳали кўп дарс бериш керак бўлади. Фундаментал ислоҳотлар шуларни ҳам ўз ичига олиши керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения