20 January 2020
23:26 - Шавкат Мирзиё ҳамма нарсага тупирди: “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг эътирозларига қарамасдан, Сенат раиси, унинг ўринбосарлари ва қўмиталарнинг раҳбарлари сайланди

Бугун Сенатда Шавкат Мирзиёнинг узундан узоқ нутқидан кейин, айнан унинг таклифи билан Танзила Норбоева Сенат раиси (расмда), Содиқ Сафоев унинг биринчи ўринбосари, Муса Ерниязов ва Зайниддин Низомхўжаев эса, оддий ўринбосарлари этиб сайланди. Бу тўрт киши тўғрисида гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ, улар аввал Ислом Каримга хизмат қилардилар, энди Шавкат Мирзиёга хизмат қиладилар. Уларнинг ҳаммаси демократия ва бозор иқтисодиёти тушунчаларидан жуда узоқдалар.

Хабарларда айтилишича, кейин Сенат мажлисида 8 та қўмита ҳамда Регламент ва Одоб Комиссиясига раислар сайланди.

Муҳим бўлгани, Шавкат Мирзиё “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат тарафидан кўрсатилган бу Сенат ноқонуний/антиконституцион эканлигини исботловчии фактларга, уни дарҳол тарқатиб юбориш ва унинг ўрнига ҳақиқий Сенатни халқ тарафидан сайланишини ташкиллаштириш кераклиги ҳақидаги таклифларига эътибор ҳам берилмади.

Демак, халқнинг ўз келажаги учун кураши янги босқичга чиқди дейиш мумкин. Чекинмасдан кураш давом эттирилса, албатта ғалаба улар тарафида бўлади. Чунки, мақсад – мамлакатимизни демократиялаштириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтказишдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону