09 July 2009
05:18 - Навоий вилоятида эпидемия хавфи борми, расмий Тошкент нимани сир тутмокда?
ЎзА алоҳида хабар қилиб билдиришича, Навоий вилоятида ёзги мавсумда тарқаладиган юқумли касалликларга қарши ва аҳолининг соғлиғини сақлаш борасида ишлар олиб борилмокда. Вилоят Соғликни Сақлаш Бошқармаси қошида эпидемияга қарши махсус штаб тузилган. Медицина ходимларини юқумли касалликларга қарши кураш учун семинар-тренинглар ўтказиляпти. Махсус ҳимоя воситалари ҳамда вакциналар заҳираси жамланган.

Вилоятнинг қўшни давлатлар билан чегара масканларида ташқаридан инфекцион касалликларни кириб келишининг олдини олиш учун барча имкониятлар ишлатилмоқда, ҳатто Навоий Халқаро аэропорти ва темир йўл орқали келаётганлар тўлик медицина кўригидан ўтказилмокда.

Соғлиқни сақлаш муассасалари учун оддий кундалик ишлар билан бир қаторда, аэропорт ва темир йўл орқали шаҳарга келаётганлар тўла текширилаётгани алоҳида хабар қилиниши шубҳа уйғотувчи нарса, дейди мухбиримиз.

Ажабо, Навоий вилояти қандайдир эпидемия остонасидами?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону