10 January 2020
02:38 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси янги тарихий рекорд ўрнатди. Пулларингизни биржанинг акцияларида сақланг!
Dow Jones индекси 2019 йил 18 ноябрда 28036 га, 2020 йил 2 январда 28868 га чиқиб тарихий рекордлар ўрнатган эди. Кейин бироз тушиш-чиқишлар бўлди ва кеча Dow Jones индекси 211 поғана юқорига сакраб, 28957 га чиқди. Ҳа, бу ҳам навбатдаги тарихий рекорддир. АҚШ иқтисодиёти Доналд Трамп президентлигида мисли кўрилмаган юқори натижалар кўрсатмоқда.

Ўтган душанда куни хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Марказий Банки АҚШ долларининг сўмга нисбатан сешанба куни кучга кирадиган қийматини 33 центга ошириб, 9507 сўм 89 цент деб белгилаган эди. Нима ҳам дердик, Ўзбекистонимизнинг бечора Марказий Банки шу кунларда ўтказилган парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар туфайли, ғариб аҳволдаги мамлакатимизнинг имижини яхшироқ қилиб кўрсатиш мақсадида, шунақа масхарабозлик ва шармандалик руҳидаги қалбакиликлар билан шуғулланмоқда.

Шу сабабли ҳамма ўқувчиларимизга маслаҳатлар берамиз. Ўзбекистонда яшаётганлар қўлингизда бор бўлган долларларни имкон борича ишлатмасдан туринг. Мана энди долларнинг сўмга нисбатан қиймати кескин ортишга бошлайди, ана ўшанда, керак бўлса, долларларингизни сўмга алмаштириб оласиз.

АҚШда яшаётган ватандошларимизга эса, авваллари кўп марта берилган маслаҳатимизни такрорлаймиз. Ортиқча пулларингизни банкларда эмас, Нью-Йорк Фондлар Биржасининг акцияларида сақланг. Ҳозир АҚШ банклари ҳар қандай пулингизга жуда кам фоизда (бир неча фоиз) пул қўшиб берадилар. Биржанинг акциялари эса, бир неча марта кўп фойда келтиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону