09 January 2020
07:10 - Юксак даражада масхарабозликлар: Шавкат Мирзиёни тадбиркорлар сонини кўпайтириш, одамларни ишбилармон қилиш ғояси қизиқтириб қолибди. “Бирлик” Партияси нима дейди?

Мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган режимнинг раҳбари, Ислом Карим замонида 13 йил Бош Вазир бўлган, мана энди 3 йилдан бери президентлик қилаётган Шавкат Мирзиёнинг ҳаёлига Давлат Бюджети параметрларини ижро этиш ва ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жорий йилги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказиш фикри келиб қолибди.

Кеча 8 январда шу мавзуга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилибди ва Шавкат Мирзиё (расмда) 3 йил президент бўлган даврида ГЎЁКИ ҚИЛИНГАН ишлари билан мақтаниб, энди “Тадбиркорлар сонини кўпайтириш, одамларни ишбилармон қилиш” ғоясини олға суриб, “Битта тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатса ҳам, бунга “фавқулодда ҳолат” сифатида қаралиши керак” деган шиорни ўртага отибди.

Энг қизиғи, бу ҳақда хабар тарқатган ЎзА кечаги йиғилишга Шавкат Мирзиёнинг кўзи ўнгида кимлар қатнашгани, вилоятларда кимлар йиғилганини умуман тилга олмаган. Жорийдаги президент асосан бир тийинга қиммат майда-чуйда маслаҳатлари билан бу соҳада буюк ўзгаришлар қилмоқчи эканлигини ва аслида ўзи бу соҳани мутлақо тушунмаслигини ҳаммага намойиш қилибди.

Бу майда-чуйда маслаҳатлар ҳам керак, аммо, муҳим бўлгани, Абдураҳим Пўлат (расмда) лидерлигидаги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётгандек, Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклигидир.

ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан қутилиш каби ўзгаришлар ётиши ШАРТ.

ФУНДАМЕНТАЛ иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш ва КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи қўйган тўсиқларни улоқтириш ғояси ётиши ШАРТ.

Акс ҳолда, халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг режимини ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар устида ишлашга мажбурлашни бошлаши муқаррардир. Ана ўшанда ҳокимиятга “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси лидерлигидаги ҳақиқий демократлар келишади. Ўзбекистонда шундай ўзгаришлар бўлса, бу Афғонистонга ҳам ИЖОБИЙ таъсир кўрсатади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону