08 January 2020
19:46 - Россия ва Туркия президентлари бугун Истанбулда русларнинг табиий газини Туркия орқали Европага етказадиган “Туркий оқим”ни расмиятчилик учун очиб бердилар

Кеча Сурия орқали Истанбулга етиб келган Россия Президенти Владимир Путин бугун 8 январь куни Туркиялик ҳамкасби Ражаб Эрдўған билан учрашди.

Кечга яқин улар русларнинг табиий газини Туркия орқали Европага етказадиган “Туркий оқим”нинг расмиятчилик учун ташкил этилган очилиш маросимини бошқардилар. "Ҳалич" конгресс-марказида уюштирилган бу маросимда Сербия Президенти Александр Вучич ва Болгария Бош Вазири Бойко Борисов ҳам бор эди. Туркия парламенти ва ҳукуматининг раҳбарлари ҳам шу ерда эдилар.

Владимир Путин бу маросимдаги нутқида Туркия раҳбарларининг сиёсий иродасини урғулаш билан биргаликда, бу лойиҳани амалга ошириш учун ҳар куни 6 километр газ қувурлари ётқизилгани, газқувурнинг қуввати бир йилда 31,5 млрд куб эканлиги, Россия энди ҳар йили 500 млн долларгача фойда олиши мумкинлигини айтди.

Ражаб Эрдўған бу лойиҳанинг номини Владимир Путин бергани, икки мамлакатнинг ҳамкорлиги 33 йилдан бери давом этаётгани, шу вақт ичида Россия Туркияга 400 млрд куб газ етказиб бергани, келажакда икки давлат ўртасидаги товар алмашиш ҳозирги $100 миллиарддан ҳам ортиши муқаррар эканлигини гапирди.

Эслатиш керакки, аслида, “Туркий оқим” аллақачон иш бошлаган ва айнан шу газқувури орқали русларнинг табиий гази Туркия, Сербия ва Болгарияга етиб келмоқда. Энди бошқа жанубий Европа давлатларига ҳам етиб боради.

Бу хабарга қўйилаётган расм АҚШнинг Reuter агентлигининг сайтидан олинди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону