06 January 2020
19:00 - Марказий Сайлов Комиссияси парламент сайловларининг узил-кесил натижаларини эълон қилди. Ўзбекистон ўлим йўлида! “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси қаерда?

Бугун Марказий Сайлов Комиссиясининг Халқаро Матбуот Марказида ўтказилган мажлисида кеча 5 январдаги 2-чи тур парламент сайловларида қуйидаги натижалар чиққани эълон қилинди:

Ўзбекистон Либерал-Демократик Партиясидан 11 нафар,
Ўзбекистон “Адолат” Социал-Демократик Партиясидан 4 нафар,
Ўзбекистон Халқ Демократик Партиясидан 4 нафар,
Ўзбекистон Экологик Партиясидан 4 нафар,
Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” Демократик Партиясидан 2 нафар

номзод Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси депутатлигига сайланибди.

2019 йил 22 декабрдаги 1-чи тур сайлов натижлари билан қўшилиб, депутатларнинг сони қуйидагича бўлибди:

Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси – 53
Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” Демократик Партияси - 36
Ўзбекистон “Адолат” Социал-Демократик Партияси - 24
Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси - 22
Ўзбекистон Экологик Партияси – 15.

Шундай қилиб, Сайлов Кодексига мувофиқ, Қонунчилик Палатасига сайланган депутатларни рўйхатга олиш Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан амалга оширилади. Улар ўша дақиқадан эътиборан Қонунчилик Палатаси депутати мақомига эга бўладилар.

Қонунчилик Палатаси депутати этиб сайланган шахслар Марказий Сайлов Комиссиясига Қонунчилик Палатаси депутатининг мақомига тўғри келмайдиган вазифаларни ўз зиммасидан соқит қилганлиги тўғрисида ёзма шаклда маълумот беришлари керак.

Ана ундан кейин, бу янги сайланган депутатларга МСК тарафидан ўн кун ичида гувоҳнома ва кўкрак нишонлари берилади.

Ўзбекистондаги бу сайловлар Ислом Каримов яратган масхарабозлик руҳидаги аҳмоқона анъаналарга кўра, яъни қўғирчоқ партияларнинг номзодлари иштирокидагина ўтказилди. Демак, янги Қонунчилик Палатаси ва ундан кейин шакллантириладиган Сенат ҳам масхарабозлик саҳнаси бўлади. Ҳеч шубҳа йўқки, мавжуд режимнинг ягона раҳбари Шавкат Мирзиё янги тузиладиган ҳукуматнинг рўйхатини ҳам тайёрлаб қўйган ва тез кунларда янги ҳукумат парламентда тасдиқланади.

Яъни, эски масхарабозлик ҳокимияти ўз фаолиятини давом эттираверади. Аҳолининг ўртача ойлиги 1 млн сўм атрофида қолаверади. Миллионлаб ватандошларимиз чет элларда қуллардек ишлайверади. Демократлар таклиф қилаётган фундаментал ислоҳотлар амалга ошмайди.

Яна ҳеч қандай шубҳа йўқки, ўзининг демократик руҳдаги ҳақиқий дастурига эга бўлган ягона сиёсий ташкилот, яъни “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг сайловлардан иштирок этишига йўл берилмагани, нафақат Ўзбекистон давлати, балки, Шавкат Мирзиёнинг ҳам юзида умрбод доғ бўлиб қолаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону