АҚШнинг энг машҳур Reuters агентлиги хабар беришича, бу мамлакатнинг Президенти Доналд Трамп Боғдод америка ҳарбийлари Ироқда яратган авиабазанинг ҳаражатларини тўла тўламагунча, Ироқдан кетмасликларини эълон қилибди.
Агар Боғдод “душманларча” ишлар қиладиган бўлса, АҚШ мисли кўрилмаган санкциялар киритадики, Ироқ қочгани жой тополмай қолади, дебди Доналд Трамп.
Эслатиш керакки, АҚШ ҳарбийлари 2020 йил 3 январь куни саҳарда Боғдод аэропорти яқинда кетаётган автомобилларни иккита ракета билан ургандилар. Ўшанда Эрон генерали, Инқилоб Муҳофизлари Корпуси таркибидаги махсус “Ал-Қудус” бўлими раҳбари Қосим Сулаймоний ва яна бир неча ҳарбий ўлдирилган эди.
Кеча 5 январда Ироқ парламенти АҚШни тилга олмасдан, Исломий Давлатга қарши урушиш учун чет элдан келган ҳарбийлар билан тузилган шартномалар тугатилгани ҳақида қонун қабул қилди. Бу қонун асосида Ироқ ҳукумати ўша чет элликларни Ироқдан чиқариб юбориш бўйича маъсул деб эълон қилинди.
Кўриб турибмизки, АҚШ фақат тамошабин бўлиб турмоқчи эмас. Доналд Трамп аввал Эронни огоҳлантириб, агарда биронта америкалик ўлдириладиган бўлса, Эрондаги 52 та муҳим объектни бомбалаш режалари тайёрлигини айтган эди, мана энди ундан ҳам ваҳимали қарорини билдирибди.