03 January 2020
18:05 -
Дунёда асосий хабарлар - АҚШ ҳарбийлари Ироқнинг пойтахти Боғдодда Эрон генералини ўлдирганлари, АҚШ ва Эроннинг бир-бирларига таҳдидлари
Аввал хабар қилинганидек, бугун саҳарда АҚШ ҳарбий кучларининг ҳужуми натижасида Боғдод аэропорти яқинида Эрон генерали, Инқилоб Муҳофизлари Корпуси таркибидаги махсус “Ал-Қудус” бўлими раҳбари Қосим Сулаймоний (расмда) ва у билан бирга яна 4 нафар Эрон ҳарбийси ўлдирилган эди. Ўшандан бери дунёда тинчлик йўқ. Эрон ҳамма ерда АҚШга таҳдидлар қилмоқда, 3 кунлик миллий мотам эълон қилди, ўч олишга ваъда бермоқда.
АҚШ ҳам қараб тургани йўқ, ўзининг Боғдоддаги элчихонасини вақтинча бекитди, ҳамма америкаликларни Ироқни тарк этишга чақирди, АҚШ Эроннинг ҳужумларига тайёр эканлигини урғулади.
Россия бу жанжалда тўла Эрон тарафида эканлигини кўрсатмоқда, Исроил эса очиқча АҚШни қўллаб-қувватламоқда. Хуллас, бутун дунё шу жанжал атрофида айланмоқда.