Уч кун аввал, яъни ўтган йилнинг 30 декабрида Майкл Помпео Twitter саҳифасида баёнот тарқатиб, янги йилда Украина, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Кипрга сафар қилиш ниятини билдирган эди. Айнан ўшанда Давлат Депарламенти ўз раҳабри Майкл Помпеонинг январь ойининг бошига режалаштирилаётган саёҳатининг тафсилотларини очиқлагани ҳақида “Ҳаракат” Агентлиги ҳам хабар берган эди.
Аммо, эртаси куни Ироқ пойтахти Боғдоддаги АҚШ элчихонасига Ироқли шиаларнинг "Аль-Хашд аш-Шааби" номли террористик гуруҳи ҳужум уюштирди. Сабаби – АҚШ ҳарбий кучлари бу террористик гуруҳ бир АҚШ фуқаросини ўлдириб, 4 ҳарбийсини ярадор қилганларига қарши ҳужум уюштириб, айнан 30 декабрда бу террористик гуруҳнинг камида 25 аъзосини ўлдиргандилар.
АҚШ Президенти, Давлат Департаменти ва унинг раҳбари берган кескин баёнотлар туфайли Ироқ раҳбарияти АҚШ элчихонаси биносига бостириб кириш ниятида бўлган террористларни элчихонадан узоқлаштирди. Бунинг кетидан Майкл Помпео АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларидан бирига етиб келди, қўшни мамлакатлардан минглаб АҚШ ҳарбийлари Ироққа киритилди.
Давлат Департаменти бундай вазиятда Майкл Помпео тўғридан-тўғри Ироқдаги вазият билан шуғулланиши кераклигини урғулаб, унинг Украина, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистонга сафари кечиктирилганини билдирди. Бундай қарорнинг тафсилотлари тарафлар билан келишиб, кейин эълон қилинадиган бўлибди.
Бу хабарнинг тафсилотлари АҚШ, Россия ва бошқа мамлакатларда тарқатилган маълумотлардан олинди. АҚШ элчихонасининг қўшимча биноларидан бирининг расми эса, Reuters Агентлигига оид.