08 July 2009
22:41 - Хитой Урумчида уйғурларни психологик қўрқитишга ҳаракат қилмоқда
Бугун Урумчида нисбатан тинчлик. 5-7 июль кунлари бўлгани каби катта намойишлар йўқ. Хабарларда уйғур ва хитойлар ўртасида айрим тўқнашувлар бўлаётгани айтилади холос.

Эрталабки хабарлардан маълумки, Хитой президенти Ху Цзинтао Уйғуристондаги воқеалар туфайли G8 саммитида қатнашиш учун Италияга қилган ташрифини кесиб, мамлакатига қайтган.

Бугун Урумчи кўчалари Хитой аримияси аскарлари билан тўлди. Ярим автоматик қуролли минглаб аскарлар шаҳарнинг марказий майдон ва кўчаларида худди парадда каби марш билан юрмоқдалар. Мақсад – уйғурларга психолигик босим ўтказиш.

Хитой расмийлари ҳали ҳам тартибсизликлар натижасида тахминан 150 киши ўлганини гапирсалар ҳам, қароргоҳи АҚШда жойлашган Жаҳон Уйғурлар Конгрессининг раиси Робия Қодир 400 дан ортиқ уйғур ўлдирилганини айтмоқда.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Урумчидаги воқеалар Хитойнинг ички иши деб феълан Хитой ҳукуматининг уйғурларга нисбатан қонли босимини оқлади. Дунёнинг Турк давлатлари, хусусан, Ўзбекистон расмийлари, мум тишлаб турибдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону