30 December 2019
20:16 -
Майкл Помпео Ўзбекистонга келишини Twitter саҳифасида ва Давлат Департаменти пресс-релизида тасдиқлади
АҚШ Давлат Департаменти раҳбари Майкл Помпео 2020 йилда Ўзбекистонга келишига оид хабарларни тасдиқлади.
«Янги йилда Украина, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Кипрга сафар қилиб, ҳамкасбларим билан кўришиш ҳамда АҚШ сиёсатининг Европа ва Марказий Осиё бўйича устувор йўналишларини тасдиқлашни интизорлик билан кутяпман», – деб ёзди Помпео Twitter саҳифасида.
АҚШ Давлат Департаменти пресс-релизида қайд этилишича, Помпео турнесини 3 январь куни Украинадан бошлайди. У Киевда Украина президенти Владимир Зеленский, ТИВ раҳбари Вадим Пристайко ва Мудофаа вазири Андрей Загороднюк билан музокаралар ўтказади.
4 январь куни Беларусда бўлади, Европа мамлакатларига ташрифини якунлагач, аввал Қозоғистонга, кейин Ўзбекистонга келади.
4 январь куни Помпео Минскда бўлиб, Беларус президенти Александр Лукашенко ҳамда Ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан учрашади.
5 январь куни у Нур-Султонга учади, уни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қабул қилади, у шунингдек Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда ТИВ раҳбари Мухтар Тлеуберди билан учрашувлар ўтказади.
5-6 январь кунларида Помпео Тошкентда бўлади, у бу ерда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашади. Бундан ташқари, у бу ерда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари билан бирга «C5+1» шаклидаги учрашувда иштирок этади.
7 январь куни у Кипрга келади, у бу ерда республика президенти Никос Анастасиадис ва ТИВ раҳбари Никос Христодулидис билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.
Айни вақтда Ўзбекистон ушбу ташриф тўғрисида расмий маълумот бермади.
Помпеонинг Ўзбекистонга келиши ҳақида аввалроқ Kun.uz манбаси ҳам хабар берганди.
Қайд этиш жоиз, Америка ташқи сиёсат идораси раҳбарининг Тошкентга келиши – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеёвнинг февраль ойи бошида Россияга ташрифи арафасига тўғри келмоқда.
Бундан аввалроқ, Помпео Қозоғистонга ташрифи давомида АҚШнинг Марказий Осиё бўйича стратегиясини тақдим этиши хабар қилинганди. // Kun.uz
Бу хабарга илова қилинган расм ҳам Kun.uz сайтидан олинди.