Ўзбекистон ва Россия бу йил АЭС қурилиши бўйича шартноманинг барча шартларини келишиб олишга улгурмади. Бу ҳақда вазиятдан хабардор бўлган манба Kun.uz’га хабар берди.
«Шартнома бу йил тузилмайди. Музокаралар давом этмоқда», деган у ва келишув кейинги йил тузилиши мумкинлигини қўшимча қилган.
Бугун РИА Новости Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматовга асосланиб «Росатом» бош директори Алексей Лихачёв яқин вақтлар ичида Ўзбекистонга келиши кутилаётгани ҳақида хабар берганди.
Kun.uz суҳбатдошининг маълумотига кўра, «Росатом» раҳбари 14 декабрь куни Ўзбекистонга келиб кетганди ва бу йилнинг сўнгги кунларида республикага келиши кутилмаяпти.
Аввалроқ Лихачёв журналистлар билан суҳбатда корпорация 2019 йил охирига қадар АЭС қурилиши бўйича асосий шартномани имзолаши ва 2020 йил бошида станция қурилиши майдонида ишлар бошланишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг сентябрида Ўзбекистон ва Россия ўртасида АЭС қурилишида ҳамкорлик қилиш бўйича битим имзоланганди. Унга кўра, «Росатом» Ўзбекистонда ВВЭР-1200 реактор қурилмасига эга «3+» авлоддаги иккита энергоблокдан иборат мажмуа қуради.
АЭС қурилишини 2022 йилда Жиззах вилояти ҳудудидаги Тузкон кўли яқинида бошлаш режалаштирилган. // Kun.uz
Бу хабарга қўйилган расм ҳам Kun.uz сайтидан олинган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения