08 July 2009
19:34 -
Обама Москвага келди-кетди, ҳеч нарса ўзгармади
Обама маъмурияти Россия билан муносабатларини қайтадан ўрнатиш (reset) ниятини эълон қилгандан ва айниқса Обаманинг Москвага келиши эълон қилинган бери ҳамма Россия-АҚШ алоқаларида янгиликлар кутарди. Аммо, 2 кун аввал Барак Обама Москвада учоқдан бутун оиласи билан тушаётгани кўринган дақиқадаёқ маълум бўлдики, бу ташриф расмий зиёрат эмас, шунчаки саёҳат.
Ташқи кўринишидан, Обама руслар билан интенсив музокаралар олиб боргандек кўринган бўлиши мумкин. У ҳатто нонушта баҳонасида Россиянинг ҳукмдори Владимир Путин билан ҳам яхшигина суҳбат ўтказди. Учрашувдан кейин журналистлар олдига чиққан Обама ўзидан олдинги президент Жорж Бушнинг йўлини давом эттириб, Путинни мақтаб ўтишни лозим топгани ҳам, унинг ҳозирча янгиликлар қилиш нияти йўқлигини кўрсатди.
Обама мухолифат вакиллари билан аввалдан белгиланган бир соатлик учрашувга ярим соат кечикиб келгани ва улар билан учрашувга бор-йўғи ярим соат вақти қолгани балки тасодифдир. Аммо, бу тасодиф ҳам Обаманинг Рооссия демократлари ва бу мамлакатдаги демократик жараёнларга нисбатан бўлган лоқайдлигига жуда мос тушди.
Бугун эрталаб Барак Обама ҳеч қандай маъноси бўлмаган ташрифини тамомлаб, G8 саммитида иштирок этиш учун Москвадан Италияга учиб кетди.
Ҳозир бир хулоса чиқариш мумкин. Обама маъмуриятида Россия билан муносабатларни янгидан ўрнатиш фикри бўлиши мумкин, аммо, унинг контурлари ҳали ишлаб чиқилмаган. Балки, америкаликлар иқтисодий инқироздан тарафлар қачон ва қай даражада кучайиб ёки кучсизланиб чиқишини кутишмоқчи ва шунга қараб нафақат Россия билан муносабатларни, балки, бутун ташқи сиёсатларини reset қилишмоқчи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения