18 December 2019
23:50 - Uza.uz: Тошкент метрополитенининг қурилаётган қисмида ҳалок бўлган икки кишининг шахси аниқланди
Аввал хабар қилинганидек, Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида фавқулодда ҳолат вужудга келган эди.

Айни пайтда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан юзага келган ҳолатни зудлик билан бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ, содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Қидирув ва қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан икки кишининг жасади олиб чиқилди ва уларнинг шахси аниқланди.

1. Ж.Равшанов 1989 йилда туғилган.
2. Т.Абдуллаев 1957 йилда туғилган.

Ҳукумат комиссияси томонидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. // Uza.uz

* * * * *

“Ҳаракат”: Ҳурматли ўқувчиларимиз қаранг, бугунги ҳалокатда икки фуқаро ҳалок бўлибди. Уларнинг оилаларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиладиган бўлибди, аммо бу ҳалокатга юз беришга йўл очиб берган давлат хизматчиларини жазолаш ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Жазоланиши керак бўлганларнинг бошида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё турибди. Аммо, у Японияда биринчи хотини Зироатхон билан мазза қилиб юрибди.

Шундай экан, айтишга мажбурмиз. Жаноб Шавкат Мирзиё, тезда мамлакатга қайтинг ва халқнинг муаммолари билан шуғулланинг. Акс ҳолда, халқ майдонларга чиқиб, Сизнинг истеъфоингизни ва жазоланишингизни талаб қилишга бошлайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону