Аввалдан масхарабозлиги билан танилган Адлия Вазири Русланбек Давлетов кеча Олий Мажлис Сенатининг 25-чи мажлисида нутқ сўзлаб, аҳмоқона маълумотлар бергани Kun.uz Интернат нашрининг кечаги хабаридан маълум бўлди.
Мана унинг аҳмоқона маълумотларидан биттаси: “Ўзбекистон инвестицион эркинлик бўйича 100 баллдан 10 балл олган. Мулк ҳуқуқи кафолати бўйича рейтингда 100 баллдан 34,3 балл олиб, 180 мамлакат орасида 103-ўринни эгаллаб турибмиз.” Қаранг, эси паст вазиримиз Ўзбекистон бу соҳалар бўйича аввал қандай ўринларда бўлганини, Шавкат Мирзиё охирги вақтда асосан Ўзбекистонга инвестициялар олиб келиш ҳақида гапираётган пайтда инвестицион эркинлик бўйича 100 баллдан бор-йўғи 10 балл олганимизни тилга ҳам олмабди. Нима, Адлия Вазиримиз шунчалик аҳмоқми?
Бундан ташқари, нимага у Сенатнинг мажлисида мамлакатимизнинг сиёсий партиялар ҳақидаги қонунида жиддий камчилик борлигини ҳам тилга олмабди? Маълумки, аҳолиси биздан 5 баравар кўп бўлган Россияда сиёсий партияни рўйхатга олиш учун у партиянинг 500 аъзоси борлиги етралидир. Ўзбекистонда эса, мавжуд қонунга кўра, 20 минг аъзо бўлиши керак. Бундай аҳмоқона қонунни ўзгартириш билан айнан Русланбек Давлетов шуғулланиши керак.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, ўйлаб кўринг, ҳозир рўйхатдан ўтволиб шу йил 22 декабрда бўладиган масхарабозлик сайловларида иштирок этаётган 5 та партиянинг биронтасида 20 мингдан кўпроқ аъзо борлигига ишонасизми? Бундан нарсаларга биронта аҳмоқ ҳам ишонмайди.
Масхарабозлик фақат Адлия Вазири Русланбек Давлетовнинг эмас, ҳамма давлат идораларининг ходимларига юқиб бўлган. Мана яна биттагина мисол.
Kun.uz Интернат нашри Россия Марказий Банкига асосланиб хабар беришича, бу мамлакатнинг резидентлари ва норезидентлари 2019 йилнинг дастлабки уч чорагида, яъни январь – сентябрь ойларида Ўзбекистонга 3 миллиард 496 минг АҚШ доллар жўнатганлар, бу ўтган йилга нисбатан 14 фоиз ортиш борлигини кўрсатади.
Маълумки, оммавий ахборот воситаларининг иши- расмий идоралар тарқатган рақамларни эълон қилишгина эмас, ундан ҳам муҳими, ҳаммага тушунарли таҳлиллар беришдир. Аммо, Kun.uz ҳам ҳеч қандай таҳлил бермаган.
Таҳлил эса, қуйидагича бўлиши керак эди: “Йилнинг 9 ойида Россиядан шунча пул келибдими, демак, бир йилда 5 миллиард доллар атрорфида пул келмоқда. Россиядан ташқари, АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардан ҳам кўп пул келаётганини ҳисобга олсак, бир йилда Ўзбекистонга чет элларда ишлаётган ватандошларимиздан 7-8 миллиард доллар атрофида пул келмоқда. Давлат Бюджетимиз 2018 йилда 7,7 миллиард бўлганини ҳисобга олсак, Ўзбекистон чет эллардаги ватандошларимиз юбораётган пул билан оёқда турганини кўрамиз. Шармандалик!!!”
Ҳа, айнан шундай, Ўзбекистон тўла масхарабозлик ботқоғида шармандачилик марказига айланиб бормоқда, тўғрироғи, ўлмоқда. Аслида, давлат сифатида ўлиб бўлганимизни ҳам айтиш мумкин.
Kun.uz Интернат нашрининг сайтидан олинган расмда масхарабоз Адлия Вазири Русланбек Давлетовни кўрмоқдасиз. Мишиқи вазирнинг башарасига қаранг!