Ҳамма биладиган Forbes журнали жаҳонда таъсир кучи билан танилган 100 нафар аёлнинг рўйхатини эълон қилди.
Биринчи ўринда – Германия Канцлери Ангела Меркел. Иккинчи ўринда – 2011-2019 йиллари Халқаро Валюта Фондининг раҳбари бўлган, 2019 йил 1 ноябрдан бери Жаҳон Банки раҳбари лавозимида ишлаётган франциялик Кристина Лагарде (Christine Lagarde). Учинчи ўринда- АҚШ Конгресси қуйи палатаси, яъни Вакиллар Уйининг ҳозирги раиси Ненси Пелоси (Nancy Pelosi).
Бу рўйхатда 20-чи ўринда АҚШнинг машҳур теле-кўрсатувчиси Опраҳ Винфрей (Oprah Winfrey), 40-чи ўринда – Буюкбритания қироличаси Елизавета II, 42-чи ўринда – АҚШ Президенти Доналд Трампнинг хотини Иванка Трамп, 70-чи ўринда Туркиянинг машҳур миллиардер тадбиркори Гюлер Сабанчи, 100-чи ўринда – яқинда климат муаммоларини кўтариш билан сиёсий саҳнага чиқиб қолган швециялик мактабнинг юқори синф ўқувчиси Грета Тунберг (Greta Thunberg).
Энг муҳими, бу рўйхатда собиқ Совет давлатларидан биронтасининг, яъни Ўзбекистоннинг ҳам, вакили йўқ. Мана, дабдала аҳволимизни кўраверинг.
Расмда - Forbes журналининг сайтидан олинган Ангела Меркелнинг расми.