10 December 2019
04:33 - Парижда “Норманд тўртлиги” саммити билдиришнома қабул қилганини эълон қилди. Буёғи нима бўлади?
Кеча маҳаллий вақт билан ярим кечасига яқин “Норманд тўртлиги” саммити Парижда ўз ишини тамомлади ва саммит тарафидан коммюнике/билдиришнома қабул қилингани эълон қилинди. Коммюнике, яъни билдиришнома, Минскда қабул қилинган келишувларга асослангани алоҳида урғуланган.

Бу ҳужжатда ўқ отишни тўхтатишга эришиш ва тарафларнинг диалогини тиклаш урғуланган ҳамда икки тараф асирларни “ҳаммани ҳаммага” форматида алмаштиришга ҳам келишишгани айтилган.

Франция Президенти Эмануэл Макрон Норманд форматидаги кейинги учрашув 4 ой ичида амалга оширилишини, Германия Канцлери Ангела Меркел ҳамма келишувлар "Штайнмайер формуласи" доирасида бўлишини, маҳаллий сайловлар ҳам келишилган шаклда ўтказилишини айтган.

Эмануэл Макрон, мезбон сифатида бўлса керак, Владимир Зеленскийга жасорати ва қатъияти учун миннатдорчилик билдирибди.

Саммит қатнашчилари - Франция Президенти Эммануэл Макрон, Германия Канцлери Ангела Меркел, Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский – учрашув фойдали бўлганини таъкидлашибди.

Расмга қараганда, бу саммит Путиндан кўпроқ Зеленскийни қониқтирганга ўхшамоқда. Кўрамиз, буёғи нима бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону