08 December 2019
12:51 - Ўзбекистонда қурол ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва сотиш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Ўзбекистон миллий гвардияси томонидан ишлаб чиқилган «Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги» ҳукумат қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Низомга кўра:

- фуқаровий ва хизмат қуролини ишлаб чиқариш;
- фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ дориларини ишлаб чиқариш;
- фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш, фуқаровий ва хизмат қуролини реализация қилиш;
- фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолият турлари лицензияланади.

Пичоқларнинг миллий турларини (пичоқлар) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш;
Қурол эгалари яъни жисмоний шахсларнинг силлиқ стволли ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома асосида ўзларига тегишли силлиқ стволли ов қуролининг патронларини шахсия фойдаланиш учун аслаҳалаш;

Қурол эгалари – жисмоний ва юридик шахслар томонидан қуролни сақлаш ва олиб юришга, сақлашга, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномалар асосида ўзларига тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш;

Қурол эгалари – жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатномалар асосида ўзларига қонуний асосларда тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини релизация қилиш бўйича фаолият турлари лицензияланмайди.

Низом лойиҳасида лицензия талаблари ва шартлари, лицензияни олиш учун тақдим этиладиган зарурий ҳужжатлар, аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш, лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликатини бериш ҳамда лицензияни амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш шартлари ва тушунчаларига изоҳ берилган. Шунингдек, Миллий гвардия томонидан бериладиган лицензиянинг намунавий лойиҳаси ҳам қарор лойиҳасига илова қилинган.

6 декабрда порталга жойлаштирилган ҳужжат лойиҳаси 20 декабрга қадар муҳокама қилинади. // Sof.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону