07 December 2019
23:17 - Яна масхарабозлик: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлабди
Шавкат Мирзиё мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлаганини ЎзА ҳозиргина хабар қилди. Бир тийинга қиммат баландпарвоз гаплар тўла бу нутқ бўйича хабар беришнинг ўзи масхарабозликдир. Аммо, ҳеч ким эътибор бермайдиган бир нуқта ҳам бор.

У ўз нутқини “Аввало, барчангизни, бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллик байрами билан самимий табриклаб, эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз” дегaн сўзлар билан бошлабди.

Ҳамма биладики, 3 ой аввал Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлаганмиз. Демак, мустақиллик эълон қилинганидан кейин 1 йилу 3 ой ўтгач мамлакат Конституцияси қабул қилинган. Бутун дунёда сал кам бир хил бўлган Конституция матнини тайёрлаш учун 1 йилу 3 ой керак бўлдими, жаноб Шавкат Мирзиё?

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, масхарабозлик ҳам эви билан-да! Бунақа масхарабоз ҳукмдорлар билан узоққа кетолмаймиз, Ўзбекистон ўлмоқда ва ўлади!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону