06 December 2019
20:27 - Жуда қизиқ ва кулгили сенсация: Бош Прокуратура Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи Гулнора устидан янги жиноий иш очилгани ва тергов битгани ҳақида баёнот тарқатди
Жорийдаги режимнинг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА хабар қилишича, бугун Бош Прокуратура Гулнора/Фуҳушанинг илгари эълон қилинган ҳукмларда назарда тутилмаган янги жиноятлари тўғрисида хабарлар келиб тушгани, саноат корхоналарида фаолият юритган ва жуда кўп миқдордаги жиноий даромадлардан Фуҳушага улуш бериб келган яна бир уюшган жиноий гуруҳ аниқлангани, янги жиноят иши қўзғатилгани, бу иш бўйича терговлар битгани ва ҳозир Гулнора/Фуҳуша 7 нафар адвокат иштирокида жиноят иши ҳужжатлари билан танишиб чиқаётгани ҳақида баёнот тусидаги хабар тарқатди.

Демак, яқинда яна суд бўлади ва тахмин қилиш мумкинки, Фуҳуша яна узоқ йилларга қамоқхонада қолади.

Ҳеч шубҳа йўқки, дейди мухбиримиз, мавжуд режимнинг қўғирчоғи бўлган Бош Прокуратуранинг бу баёноти масхарабозлик руҳидаги сайловолди ўйинлардан биттасидир. Ҳамма гап шундаки, жорийдаги президент Шавкат Мирзиё ҳаромий Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизини қамоқдан чиқариб олиб, исломий хотини қилиб олганини ҳақида биз биринчи бўлиб хабар бергандик. Табиий, бу факт ҳам унинг обрўсини туширишга ёрдам беради.

Шу сабабли, мавжуд режим ва унинг қўғирчоқ Бош Прокуратураси нимага ёлғондакам хабар/баёнот тарқатаётганлари тушунарли.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Шу воқеаларни ҳам ҳисобга олиб, одамларни 22 декабрдаги сайловларда қатнашмасликка чақиринг. Айнан шу ва шу каби йўллар билан мавжуд режимга таъсир кўрсатиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону