06 December 2019
07:18 -
Вой-дод! Ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмонов йўқолиб қолдими?
Алишер Усмонов 4 декабрда 63 йиллик тарихга эга бўлган “Пахтакор” стадионида охирги расмий ўйинни кўриш учун 3 декабрда Европадан келиб бўлганини Kun.uz Интернет нашрига асосланиб, биз ҳам хабар қилган эдик. 4 декабрдаги ўйин ўйналиб бўлди, аммо ҳеч бир хабарда Алишер Усмоновнинг исми тилга ҳам олинмади. Нима бўлди?
Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари ҳақиқий ахборот воситалари бўлсалар эди, бу саволга жавоб қидирган ва қандайдир жавоб берган бўлардилар. Аммо, ҳеч бир оммавий ахборот воситаси буни қилмади. Ҳамма учун маъсулиятини ўз бўйнимизга олиб, ўша саволга жавоб бермоқчимиз.
Аввалги хабаримизда айтилганидек, 4 декабрда “Пахтакор” стадионида ОГМК ва “Пахтакор” жамоалари нуфузи бўйича учинчи турнир саналмиш Ўзбекистон лига кубоги учун кураш олиб боришди. “Пахтакор” 6:2 ҳисоб билан ғалаба қозонди ва кубокни қўлга киритди.
Аммо, кўринишидан, Алишер Усмонов бу ўйин билан қизиқмади ва уни кўриш учун Тошкентга келгани ҳам йўқ. Ваҳолангки, баъзи оммавий ахборот воситалари айтишича, Алишер Усмонов янги стадион қурилиши учун маблағ ажратишни ҳам ваъда қилган экан.
Кўпчилик билса керакк, Алишер Усмонов ўзи туғилиб катта бўлган Наманган вилоятида олиб борилаётган ободончилик ишлари учун бу йил 50 млн доллар пул бергани ҳам айтилди, аммо “Ҳаракат” Агентлиги бундай қуруқ гапларга ишонмаслигини эълон қилгач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё катта бир мажлисда Алишер Усмонов Наманганга нақд 50 миллион доллар берганини айтишгача борди. Аммо, унинг бу лофи ҳам тасдиқлангани йўқ.
Хуллас, шунақа гаплар. Шавкат Мирзиёнинг Саида исмли қизи (у ҳозир отасининг Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигида директор ўринбосари ҳисобланади, аслида, у ҳақиқий директор) ҳар турли мажлисларда Ўзбекистонда оммвий ахборот воситалари 4-чи ҳокимиятга айланаётганини айтиб келмоқда. Кўриб турибмизки, Саида Мирзиё ҳам, отаси каби, лоф отиш билан машғул.
Қисқа қилиб айтсак, Ўзбекистонда ҳамма нарса масхарабозликка айланиб бўлган, хабарчилик ҳам.