08 July 2009
03:55 -
“Ваҳҳобий” оқимининг сурхондарёлик лидери устидан маҳкама бошланди
Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида “Ваҳҳобий” диний радикал оқимининг Сурхондарё вилоятидаги етакчиси экани айтилаётган Карим Умаров ва “оддий” ваҳобийчилар Тўлаган Юсупов, Маҳмади Ахмедов, Жамшид Одиловлар устидан маҳкама жараёни бошланди. Дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борган Тошкент шаҳар прокуратураси тергов бўлими томонидан мазкур шахсларга нисбатан кўпхотинлик, конституциявий тузумга тажовуз, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш, фаолияти таъқиқланган жамоат бирлашмалари тузиш ҳамда жиноий уюшма ташкил этиш сингари ўта қалтис айбловлар илгари сурилган.
Айблов хулосасида айтилишича, мазкур жиноий ишнинг очилиши ва дастлабки тергов ҳаркатларига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Алишер Шарофутдинов раҳбарлик қилган.
Айблов хулосасида айтилишича, мазкур жиноий ишнинг очилиши ва дастлабки тергов ҳаркатларига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Алишер Шарофутдинов раҳбарлик қилган.