29 November 2019
15:57 - Даҳшатли воқеа: Канадада бортида ўзбекистонликлар бўлган кичик самолёт қулади. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни кечқурун Онтарионинг Маркхэм шаҳридан Квебек провинциясининг Квебек шаҳри томон парвоз қилган самолёт Кингстон яқинидаги ўрмонли ҳудудга қулади. Ҳодиса оқибатида етти нафар ўзбекистонлик, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлди.

Канада Транспортдаги хавфсизлик кенгашининг (The Transportation Safety Board of Canada - TSB) тасдиқлашича, Piper PA-32 самолёти Батонвилл аэропортидан парвоз қилган ҳамда Квебек Сити томон йўл олган.

CBC (Интернет нашри – “Ҳаракат) маълумотларига кўра, Техасда истиқомат қилган Отабек Облоқулов, унинг рафиқаси ва 3, 11 ва 15 ёшдаги уч нафар фарзанди, шунингдек, Торонтода яшаган Бобомурод Набиев ва унинг рафиқаси ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси асли ўзбекистонликдир.

Полиция ва Транспорт вазирлиги расмийлари ҳалокат юзасидан текширув бошлади.

Воқеага об-ҳаво шароити ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.
27 ноябрь куни Кингстонда Environment Canada томонидан махсус огоҳлантириш эълон қилинди, унда жуда кучли шамол эсиши айтилган. // Kun.uz

Расмда – Отабек Облоқулов.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону