“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги жуда кўп марта ёзганидек, МДҲга кирувчи давлатларнинг ҳарбий ҳамкорлигини мукаммаллаштириш нуқтаи назаридан келиб чиқиб яратилган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) 1992 йил 15 майда Тошкентда Ўзбекистон Президенти ҳаромий Ислом Каримнинг таклифи билан тузилган. Аммо, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг террористларига қарши урушда ўша пайтдаги Россия Президенти Борис Ельцин Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам беришни истамаганидан кейин, алам ичидаги Ислом Карим ўз ташаббуси билан тузилган КХШТдан Ўзбекистонни чиқариб олган эди.
Кейинчалик, аниқроғи, 2006 йилда Ўзбекистон КХШТга қайтган, аммо 2012 йилда қайтадан чиқиб кетган эди.
Қирғизларнинг 24.kg Интернет нашри хабар беришича, бугун Бишкекда КХШТ давлатлари раҳбарларининг саммити бўлди. У ерда бу ташкилотга ҳозир ҳам аъзо бўлган Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Белорусия ва Арманистон президентларининг тор ва кенгайтирилган форматдаги учрашувлари бўлиб ўтибди, 15 та ҳужжат имзоланибди. Бугуноқ КХШТга аъзо давлатларнинг ташқи ишлар ва мудофа вазирларининг ҳамда хавфсизлик хизматлари котибларининг йиғилишлари бўлиб ўтгани ҳам хабарларда айтилган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения