08 July 2009
02:45 - Асакалик журналист 3 кундан сўнг озод қилиниши мумкин
Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Асака тумани суди томонидан ҳақорат ва безориликда айбланиб, ярим йилга озодликдан маҳрум этилган кекса журналист Кушодбек Усмонов жума куни озод қилиниши мумкин. Бу ҳақда мухбиримизга маълум қилган унинг рафиқаси Насиба Абдуллаева журналистга нисбатан тайинланган жазо муддати 9 июль куни битишини айтди. 10 январда ҳибсга олинган журналист ҳозирда Андижондаги жазони ижро этиш муассасасида сақланмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону