23 November 2019
22:34 -
“Офарин, Карим Баҳри!” - Ўзбекистон давлати ва унинг раҳбари Шавкат Мирзиёнинг дабдаласини чиқарибсиз!!!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА - ёзувчи, собиқ “Бирлик” фаоли Карим Баҳрининг “Оила даврасида” газетасида эълон қилинган “Давлат бюджети ҳақида ўйлар” сарлавҳали мақоласини бугун ўз сайтига қўйибди.
Бу узундан узоқ мақолани шу ерда тўла акс эттириш ниятимиз йўқ. Чунки, истаганлар у мақола билан “Оила даврасида” газетасида ва ЎзАнинг сайтида танишишлари мумкин ва керак. Биз учун муҳим бўлгани, сўнги 30 йил ичида Карим Баҳри ўзини у ёқда бу ёққа ташлаб, турли йўналишларда сакраб юрган бўлса ҳам, “Давлат бюджети ҳақида ўйлар” сарлавҳали мақоласи кўрсатмоқдаки, у ҳамма нарсани очиқча ёритиш сифатини ҳалигача йўқотмабди.
Мақоланинг қисқа мазмуни шундай. Ўзбекистонда ҳамма нарса дабдала, ҳатто бир неча кун аввал Қонунчилик Палатаси тарафидан тақсдиқланган 2020 йил учун Давлат Бюджетими ҳам шу аҳволда.
У мақолада Шавкат Мирзиёнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Иқтисодиёт тармоқларини “оёққа турғазиш”, рақобатбардош қилиш учун кейинги икки йилда уларга барча имкониятлар берилди. Бироқ, бу имкониятлардан фойдаланиб, қайси тармоқ меҳнат унумдорлигини оширди, маҳсулотлар рақобатбардош бўлиши ва экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши кўпайишини таъминлай олди? Афсуски, бирорта тармоқни бугунги кунда “зўр ишлади ёки юқори натижа берди”, деб айта олмаймиз.»
Кўриб турибсизки, Карим Баҳри усталик билан Ўзбекистонимизнинг ҳозирги ғариб аҳволини Шавкат Мирзиёнинг гаплари билан очиб ташлаган. Яъни, ҳозир Ўзбекистонда биронта тармоқни бугунги кунда “зўр ишлади ёки юқори натижа берди”, деб айта олмаймиз. Мақоланинг бошқа қисмларида Ўзбекистон Давлат Бюджетининг шу кунларда эълон қилинган баъзи рақамлари ҳам аҳволимиз дабдалалигини кўрсатиб тургани очиб ташланган. Масалан, инфляция кучли бўлгани сабабли, аслида, Шавкат Мирзиё президент бўлгандан бери, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги узлуксиз камайиб бормоқда.
Нима ҳам дердик, “Офарин, Карим Баҳри, ишингизни шу йўналишда давом эттиринг, энди фақат Шавкат Мирзиёнинг эмас, мухолифатчиларнинг ҳам гапларини келтириб, келажак - бугунги мухолифатники бўлиши кераклигини кўрсатиб беринг!” деймиз. Шундай мақолалар тайёрласангиз, Интернетдаги саҳифалармизда ҳам эълон қиламиз. Ана ўшанда, Сизни танийдиганларнинг сони кескин юксалади.