21 November 2019
21:05 - Яна ўзбекча масхарабозлик: Қонунчилик Палатаси 2020 йилга Ўзбекистон Давлат Бюджетини тасдиқлади, аммо унинг даромад ва ҳаражатлари қанчалиги айтилмади. Россияда нима бўлмоқда?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА ва бошқа қўғирчоқлар бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтгани, депутатлар “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат Бюджети тўғрисида”ги қонунни қабул қилиб, тасдиқлаш учун Сенатга юборганлари ҳақида хабар тарқатдилар.

Оддий ўқувчиларни қизиқтирмайдиган майда-чуйда тафсилотлар билан тўла хабарларда БИТТА КАТТА КАМЧИЛИК БОР. Хабарларда Давлат Бюджетининг ДАРОМАД ва ҲАРАЖАТ қисмлари қанча эканлиги умуман тилга олинмаган. Ваҳолангки, Давлат Бюджетининг айнан ДАРОМАД ва ҲАРАЖАТ қисмлари ҳаммани қизиқтиради.

Жойи келгани учун айтиш керакки, айнан бугун Россия Давлат Думаси ҳам 2020 йилга Давлат Бюджетини тасдиқловчи қонун қабул қилди. Бу ҳақдаги Россия оммавий ахборот воситаларида тарқатилган ҳамма хабарларда Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари 20,38 трлн рубль ва 19,5 трлн рубль эканлиги айтилган. Тан олиш керакки, тўғри қилинган.

Аммо, нимага Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари Давлат Бюджетимиз ҳақидаги хабарларида бу муҳим рақамларни тилга олмадилар? Чунки, Ўзбекистонимиз Россия билан солиштирганда ҳам масхарабоз давлатдир. Очиғини айтсак, ўлаётган давлатдир. Давлат идоралари халқни лақиллатиш билан машғуллар.

Расм – ЎзАнинг хабаридан олинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону