18 November 2019
18:44 - Жуда қизиқ: Ўзбек аслли Қозоғистон миллардери Фаттоҳ Шодиевга Россияда “Йил ҳомийси” унвони берилди
Жуда қизиқ: Ўзбек аслли Қозоғистон миллардери Фаттоҳ Шодиевга Россияда “Йил ҳомийси” унвони берилди

1953 йилда Жиззах вилоятида туғилиб, 1976 йилда Москвадаги машҳур олий ўқув юрти МГИМОни (Московский Государственный Институт Международных Отношений) битирган Фаттоҳ Шодиев СССР парчалангандан бери Қозоғистонда тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқда. У Бельгия фуқароси ҳамдир.

МГИМО сайтига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, 15 ноябрда Санкт-Петербургда “Йил ҳомийси” унвонини топшириш бўйича олтинчи маросим бўлиб ўтган ва айнан ўша ерда Россиядаги Кабуки Театри труппасининг гастролига бош ҳомийлик қилгани учун Россия Маданият Вазири Владимир Мединский Фаттоҳ Шодиевга “Йил ҳомийси” унвонини топширган.

Эслатиш керакки, Фаттоҳ Шодиев ҳозир Шодиев Халқаро Жамғармасининг асосчиси, МГИМОда Васийлик Кенгаши аъзоси, “МГИМО” фондининг асосчиларидан биридир.

Унинг бойлиги Википедияда 3,7 миллиард доллар деб кўрсатилган. У 1992 йилдан бери Александр Машкевич ва Алижон Иброҳимов билан биргаликда умумай бизнес юритади.

Расмда - Владимир Мединский Фаттоҳ Шодиевга “Йил ҳомийси” унвонини топширмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону