17 November 2019
06:10 - Хитой Президенти Си Цзинпин мусулмон уйғурларга нисбатан шавқатсиз бўлишни талаб қилмоқда, туркийтилли халқлар индамай ўтираверишадими?
АҚШнинг энг машҳур газеталаридан бири “Нью-Йорк Таймс” (New York Times - NYT) - ўзининг Интернетдаги сайтида - Хитой Коммунистик Партиясининг мусулмон уйғурларга қарши сиёсатини очиб берувчи яширин топшириқлари ўз қўлига етиб келгани ҳақида кеча 16 ноябрда катта мақола эълон қилди. Бу ерда Хитой Коммунистик Партиясининг сал кам 400 саҳифалик яширин топшириғи хитой тилида тўла эълон қилинган.

Бу хатга берилган инглиз тилидаги таҳлилда айтилишича, Хитой Коммунистик Партиясининг топшириқлари ичида бу партия раиси, айни замонда, Хитой раҳбари, яъни Президенти Си Цзинпин айтган қуйидаги сўзлари ҳам бор: “Шинжонда терроризм ва сепаратизмга қарши курашда ҳеч кимга раҳм қилманг.”

Маълумки, Хитойда уйғурларнинг ватани бўлган Уйғуристон - “Шинжон-Уйғур Мухтор Жумҳурияти” деб аталади. Яъни, Хитой президенти Си Цзинпин айнан Уйғуристон ҳақида гапирмоқда.

Бу хатда айтилишича, уйғурларнинг катта қисми мусулмон аслли гуруҳларни тарбиялаш учун яратилган махсус лагерларга ташланган. Тахминан 1 миллион уйғур ташланган бу лагерларга “Қайта тарбиялаш марказлари” деб ном ҳам берилган.

Биз бу ҳақда аввал ҳам бир неча марта хабар берган эдик. Мана, ниҳоят АҚШнинг энг катта оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган “Нью-Йорк Таймс” газетаси ҳам шу мавзуни тилга олибди.

Билмаганлар учун эслатиш керакки, уйғурлар ўз тарихларида биринчи марта 2008 йилда мустақиллик талаби билан митингларга чиққан эдилар. Аммо, уларнинг лидерлари ичида Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат каби узоқни кўра биладиган сиёсатчилар бўлмагани сабабли, ўша митинглар қонли жараёнларга айланиб кетган. Бир неча юз хитойлик ўлдирилишига жавобан, Хитой армияси ўн минглаб уйғурларни қирғин қилган ва миллионлаб уйғурларни “Қайта тарбиялаш марказлари” деб аталган лагерларга ташлаган эди.

Яна эслатиш керакки, ҳозир Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Хитойдаги режим билан оғиз-бурун ўпишиб, Хитой инвесторларини Ўзбекистонимизга олиб кириш билан шуғулланмоқда. Аслида, ҳамма туркийтилли халқлар бирлашиб, Хитойдаги каби режимларга қарши туришлари керак эди. Акс ҳолда, фақат Ўзбекистон эмас, бутун Турк Дунёси ўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону