15 November 2019
16:39 -
Яна масхарабозлик: Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатасида 2020 йил учун Давлат Бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинибди. Ўзбекистон ўлмоқда!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА кеча хабар қилишича, Олий Мажлиснинг қуйи органи – Қонунчилик Палатасида “2020 йил учун Ўзбекистон Давлат Бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қизғин муҳокама этилган эмиш. Аммо, хабарда “қизғин муҳокама” нимадан иборат бўлгани умуман тилга олинмайди.
Хабарга кўра, мажлисда Ўзбекистон Бош Вазири ўринбосари, айни замонда, Молия Вазири Жамшид Қўчқор маъруза қилибди ва 2020 йилда мамлакатимизда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 5,5 фоиз, хусусан, саноат ишлаб чиқариши ҳажми 6,5 фоиз, қурилишда 9,3 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,0 фоиз ва хизматлар соҳасида 5,6 фоиз ортишини айтибди. Асосий капиталга инвестициялар 10,0 фоиз, товарлар ва хизматлар экспорти ҳамда импорт 8,0 фоиз ўсишини, жорий йилда инфляция даражаси нисбатан баланд бўлиши ва у 15,5 фоизни ташкил этилиши кутилётганини ҳам таъкидлабди.
Хуллас, 2020 йилда мамлакатимизнинг Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 653,5 трлн сўмни, Давлат Бюджети даромадлари 128,5 трлн сўмни, харажатлари 131,1 трлн. сўмни ташкил этар эмиш.
Қаранг, бу ерда 3 та муҳим рақам бор. Уларни сўм билан бир қаторда бугунги расмий курс билан долларда ҳам ифода қиламиз:
Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 653,5 триллион сўм – 68,856 млрд доллар
Давлат Бюдженинг даромад қисми 128,5 триллион сўм – 13,540 млрд доллар
Давлат Бюджетининг ҳаражат қисми 131,1 триллион сўм – 13,813 млрд доллар
Эслатиш керакки, Ўзбекистонда 2018 йил учун Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бор-йўғи 35,869 млрд доллар қилиб тасдиқланган эди. Давлат Бюджетининг даромат ва ҳаражат қисмлари 7,69 млрд доллар ва 7,677 млрд доллар қилиб белгилангани ҳам маълум. Ўшанда Шавкат Мирзиё бу рақамларни тайинлаган Молия Вазирлиги хизматчиларини “каламишлар” деб ҳақорат қилган, аммо шу рақамларни ҳеч ўзгартирмасдан ўзи тасдиқлаган эди. Ўшанда ҳам Молия Вазири Жамшид Қўчқор эди.
2019 йил учун, на Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми, на Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари умуман эълон қилинмаганини ҳам эслатиш керак.
Мана, энди кўриб турибмизки, Ўзбекистонда бу кўрсатгичларнинг ҳаммаси мудҳиш равишда, яъни тахминан ИККИ БАРАВАРГА, гўёки ОШИБДИ. Бунақа бўлиши ҳам МУМКИН ЭМАС. Бунга Шавкат Мирзиёнинг ўзидан бошқа ҳеч ким ишонмайди. Унинг мақсади эса, халқни лақиллатиш ва алдаш, ўзининг улуғлигини ёлғондакам намойиш қилиш.
Бизда иқтисодий кўрсатгичлар ИККИ БАРАКАР ЮКСАЛСА ЭДИ, аҳолининг ўртача ойлиги ҳам ИККИ БАРАВАРЧА ОШГАН БЎЛАРДИ. Амалда эса, бизда ҳамма нарса чўкиб бормоқда.
Нима ҳам дердик, “Бечора Ўзбекистон ва бечора халқи!” деб ҳайқирамиз. Жойи келгани учун яна эслатиш керакки, Шавкат Мирзиё раҳбарлигида Ўзбекистонни бошқараётган тожиклар режими ватанимиз ва халқимизни ўлимга олиб кетмоқда.
Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бунқа режим билан ватанимиз ва халқимизнинг келажаги йўқ. Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – мамакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва молиявий-иқтисодий ислоҳотлар бошлашга йўл очишдир. Чунки, Шавкат Мирзиёнинг ҳозирги КОСМЕТИК ИСЛОҲОТЛАРИ билан Ўзбекистондек давлатда ҳеч қандай жиддий ижобий натижага эришиб бўлмайди.
Унутмайликки, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.
ФУНДАМЕНТАЛ молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.