13 November 2019
16:18 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Тошкент вилояти ҳам давлатга пахта сотиш режаси/планини ортиғи билан бажарганмиш. Бозор иқтисодиётида пахта учун режа/план бўладими?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА бугун тарқатилган, аммо соати кўрсатилмаган хабарида билдиришича, Тошкент вилояти пахтакорлари қарийб 220 минг тонналик улкан хирмон бунёд этиб, давлатга пахта сотиш режасини ортиғи билан бажарганмишлар.

Шунча пахта етиштирилганига ишониш мумкин, аммо қанақа РЕЖА/ПЛАН ҳақида гапирилмоқда? Ўзбекистонда пахта хусусий тадбиркорлар тарафидан етиштирилади, тадбиркорларнинг ўз режа/планлари бор бўлса керак, аммо буни давлатга нима алоқаси бор? Улар ўз РЕЖА/ПЛАНларини бажарганлари ҳақида оғиз кўпиритиб хабар тарқатиш оддий масхарабозлик-ку!

Қизиқ, тадбиркорлар етиштирган пахталарини кимга сотдилар? Бундай савол хабарда қўйилмаган, табиий, жавоб ҳам берилмаган. Пахта кимга, қандай нархда топширилгани ҳам айтилмаган. Чунки, бунинг аҳамияти йўқ, ҳамма пахта тожиклар режими аввалдан тайинлаган нархда давлатга топширилган.

Бундан ҳам қизиғи, пахтани ким тергани хабарда айтилмаган. Миллионлаб ватандошларимиз бир бурда нонга пул топиш учун Россия, Қозоғистон, Туркия, Жанубий Корея ва АҚШ каби давлатларда қуллардек ишлашаётган экан, бизда пахтани сал кам текинга ким термоқда? Ҳамма гап шу саволда. Бизда ҳозир мактаб ва олий ўқув юртларини бекитиб, ўқувчиларни пахтага мажбуран жалб қилиш йўқ. Лекин давлат хизматчиларини, хатто соғлиқни сақлаш системасининг ходимларини, миршабларни ва ҳатто ҳарбий хизматдагиларни мажбуран пахта теримига жалб қилишмоқда-ку!

Буни бутун дунё, жумладан, марказий қароргоҳи АҚШда жойлашган Cotton Campaign ташкилоти ҳам билади. Бу ташкилот ўзбек пахтасини сотиб олмаслик ҳақидаги чақириғини, яъни бойкотини ҳали ҳам бекор қилгани йўқ. Шу сабабли, биздаги тожиклар режимининг раҳбари, айни замонда, Ўзбекистон Президенти ҳам ҳисобланадиган Шавкат Мирзиё келаси йилдан Ўзбекистон чет элга пахта сотмаслигини эълон қилди-ку! Бизда миллионлаб тонна пахтамизни қайта ишлаш саноати йўқ-ку!

Хуллас, Ўзбекистон давлат ҳам эмас, Шавкат Мирзиё шахсан бошқараётган катта масхарабозлик корхонаси бўлиб қолмоқда. Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – мамакатимизда фундаментал сиёсий ва молиявий-иқтисодий ислоҳотлар бошлашга йўл очишдир. Чунки, ҳозирги косметик ислоҳотлар билан Ўзбекистондек давлатда ҳеч қандай жиддий ижобий натижага эришиб бўлмайди.

Унутмайликки, фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону