Ҳа, айнан шундай. 1988 йил 11 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг ўша пайтларда “Центр Луначарского” деб аталган манзилида, машҳур ўзбек хонандаси Дадахон Ҳасаннинг уйида “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг Ташаббус Гуруҳи яратилган. Ўзбек миллати ва Ўзбекэлининг замонавий тарихи ўша кундан бошланганини ҳали кўпчилик билмайди. Аммо, билиши керак.
У йиғилишда бир қатор миллат зиёлилари бор эди. Булар – Дадахон Ҳасан, Зоҳир Аълам, ака-ука Абдураҳим ва Абдуманноб Пўлат, Салой Мадамин, Дилорам Исоқ ва бошқалар. Тахминан 15 киши. Бир неча кун ичида Ташаббус Гуруҳига у йиғилишда қатнашмаган машҳур олим Бекжон Ойбек ҳам киритилди.
Айнан ўша йиғилишда тузилаётган ташкилотнинг номини “Бирлик” Халқ Ҳаракати деб аташга келишилди, Ташаббус Гуруҳининг раиси сайланмади, ташкилотнинг Декларациясини тайёрлаш Абдураҳим Пўлатга топширилди. 2 ҳафтадан кейин Абдураҳим Пўлат ўзининг қаршилигига қарамасдан Ташаббус Гуруҳининг раиси этиб сайланди.
Ташаббус Гуруҳининг асосий вазифаси - “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг таъсис қурултойини тайёрлаш, унгача ташкилотнинг вилоят бўлимларини шакллантириш, ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш учун ҳаракатларни бошлаш ва шу каби бир қатор ишлар бўлди.
Жойи келгани учун эслатиш керакки, “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг таъсис қурултойи 1989 йил 28 май куни Тошкент марказидаги Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг биносида ўтказилди, ташкилот 1991 йил 11 ноябрь куни, қаранг, яна 11 ноябрь, Адлия Вазирлиги тарафидан расман рўйхатга олинди. “Бирлик” 1989 йили ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талаби билан ўтказилган муҳташам митинглари билан дунёга танилди, ўзбек тили 1989 йил 21 октябрь куни давлат тили деб қонунлаштирилди.
Расмда - "Бирлик" Тошкент марказидаги Навоий кўчасида 1989 йили уюштирган намойишларидан биттаси.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения