07 November 2019
16:08 -
“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатни туғилган куни билан табриклаймиз
Абдураҳим Пўлат 1945 йил 7 ноябрда Тошкент вилоятининг ҳозирги Қозоғистон билан чегарадош Ғишткўприк қишлоғида туғилган. Бугун у 74 ёшга тўлди.
Абдураҳим Пўлат 1962 йили ўрта мактабни битиргач, Москва Энергетика Институтида СССРда биринчи бўлиб очилган “Ҳисоблаш техникаси” (ҳозирги тил билан “Компютерлар техникаси”) мутахассислиги бўйича ўқишга кирди ва 1968 йили тамомлади. Ўшандан бошлаб, 1991 йилнинг ёз ойларигача, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Кибернетика Институтида ишлади. 1974 йили кандидатлик, 1983 йилда докторлик диссертациясини ёқлади, кейин профессор унвони олди. Кибернетика Институтида “Интеллектуал Роботлар” лабораторяси яратди.
1988 йилда “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг Ташаббус Гуруҳи тузилишида иштирок этди, 2 ҳафта ҳам ўтмасдан унинг раиси этиб сайланди. 1989 йил 19 март куни ўзбек миллатининг тарихида биринчи марта халқни Ленин Майдонига ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талаби билан митингга олиб чиқди. Ўша йили 28 май куни ўтказилган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг таъсис қурултойида унинг раиси этиб сайланди. Ўшандан бери у “Бирлик”нинг лидеридир.
Унутмайликки, айнан "Бирлик"нинг саъй-ҳаракатлари билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди, кейин Ўзбекистон мустақилликка қовуштирилди.
1992 йил 29 июнда уни Тошкентда ўлдиришга ҳаракат қилдилар, бошини ёрдилар, аммо у тирик қолди ва йил охирида оиласи билан аввал Москвага, у ердан Бокуга, кейин Истанбулга кўчиб кетишга мажбур бўлди. 1998 йилнинг бошларида вақтинча АҚШга кўчиб келди ва ҳозиргача мажбуран ўша ерда оиласи яшамоқда.
2001-2003 йиллари “Бирлик” қайтадан оёққа турди, партияга айланди. Абдураҳим Пўлат “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясинингн раислигига сайланди, ҳозиргача унинг раиси. У Истанбулда яшаётган йиллари “Ҳаракат” журналини чиқаришга бошлади ва 2007 йилгача 70 та сонини чиқариб, Ўзбекистонда тарқатилишига эришди. Кейин журнал ўрнига “Ҳаракат” Агентлиги тузилди ва ҳозиргача унинг Интернетдаги сайтлари ишлаб турибди.
Партияни расман рўйхатдан ўтказиш учун кураш давом этмоқда. Унинг сайланган органлари Ўзбекистонда фаолиятларини давом эттирмоқдалар.
Бу улуғ инсонни, миллатимизнинг улуғ фарзандини туғилган куни билан табриклаймиз ва у Ўзбекистонга қайтиши учун шароит яратиш устида ишлашни давом эттираверамиз. Ҳаммани бу табрик ва курашга қўшилишга чақирамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения