01 November 2019
21:25 - Ўзбекча масхарабозлик руҳидаги сенсация: Президент Шавкат Мирзиё Молия Вазирлигига Ўзбекистонда инфляцияни 2022 йилда 9,5 фоизгача тушириш вазифасини топширибди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz Интернет нашри бугун 1 ноябрда хабар беришича, тожиклар режимининг раҳбари, айни замонда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Молия Вазирлигига Ўзбекистонда инфляция даражасини 2020 йилда 13 фоизгача, 2021 йилда 11 фоизгача, 2022 йилда 9,5 фоизгача тушириш вазифасини берибди. Бу ҳақда Kun.uz Интерент нашрига бугун 1 ноябрда Молия Вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Абруев маълумот берибди.

Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир ва мана 3 йилдан бери президентлик қилаётган вақтда Ўзбекистонда иқтисодиёт соҳасида биронта ижобий ўзгариш бўлдими? Бўлмади, ҳатто бу йил ҳам инфляция 15,5 фоиз бўлиши кутилаётгани айтилмоқда. Аммо, бунга ҳам ҳеч ким ишонмайди. Инфляция 20 фоиздан ҳам кўп бўлаверади. Бозорда нархларнинг ортиб бориши айнан шуни кўрсатмоқда.

Аслида, ёлғон рақамлар Давлат Статистика Қўмитасидан олинади, бу Қўмита тўғри хабар, тўғри рақамлар эълон қилишига ишонадиган биронта АҚМОҚ борми Ўзбекистонда? Йўқ, бу Қўмита фақат қалбаки маълумотлар тарқатиш билан шуғулланишини ҳамма билади. Шавкат Мирзиё ҳам билади, Молия Вазирлигининг ходимлари ҳам.

Хўш, шундай экан, Шавкат Мирзиё қандай йўллар билан бизда инфляцияни камайтирмоқчи? Унинг Молия Вазирлигига берган вазифасининг тафсилотлари нималардан иборат?

Жамшид Абруевнинг алжирашларига қараганда, Ўзбекистонда Давлат Бюджети билан боғлиқ ҳамма рақамлар очиқ эълон қилинишга бошлагач, ҳамма нарса яхши бўлиб кетармиш. Аммо, у ҳеч бир нарсани конкрет гапирмаётганидан тушуниш мумкинки, аслида ҳеч қанақа конкрет, яъни аниқ фактларнинг ўзи йўқ.

Демак, Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди, иқтисодиётнинг чўкиши 28 йилдан бери бўлаётганидек, яна давом этаверади. Инфляция ортиб бораверади. Халқни ёлғон рақамлар билан лақиллатиб юраверишади.

Аҳвол ҳақиқатда ўзгарса эди, чет элларда қуллардек ишлаб, ойлаб-йиллаб ўз оилаларини ҳам кўролмаётган ватандошларимиз Ўзбекистонга қайтишни бошлаган бўлардилар. Аммо, бизнинг саҳифадаги хабарларга коммент ёзаётганлар ҳам, бизда аҳвол дабадала бўлгани сабабли, ватанга қайтишни ўйлаётганлари ҳам йўқ. Янглишиб келиб қолганлар, яна чет элга қочмоқдалар.

Шундай экан, Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун мамлакатимизга косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар кераклиги ҳақида “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери такрорлаб келаётганини эслатиш керак.

Унутмайликки, фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз МАВЖУД РЕЖИМНИНГ ЎЗИ ҚИЛОЛМАГАН ва ҚИЛОЛМАЙДИ. Шундай экан, “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаш ШАРТ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону