01 November 2019
13:43 - Хабарчилик - масхарабозлик: ЎзА бир тийинга қиммат хабарлар эълон қилиш билан, Комил Алламжон ва унинг ўринбосари Саида Мирзиё хуриллаш билан машғул

Мана бугун куннинг ярми ҳам ўтди. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА эса, ШҲТга аъзо мамлакатларнинг ҳукумат раҳбарлари ёки бошқа маъсул ходимлар Тошкентга етиб келгани, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Буюкбританиянинг Тошкентдаги элчиси билан стратегик ҳамкорлик бўйича ҳужжат имзолаганлари ҳақида бир неча қаторлик ҳеч қандай аҳамияти бўлмаган хабарлар тарқатиш билан, яъни хуриллаш билан овора.

Ўзбекистон давлатнинг асосий муаммолари билан, масалан, мамлакатимизда ўртача ойлик ривожланган давлатлардан 30-50 баравар камлигини қўйиб туринг, ҳатто қўшниларимиз Россия ва Қозоғистондан 10 бараварча камлиги, айнан шу сабабли, 3-4 миллион ватандошимиз ойлаб-йиллаб оилаларини ҳам кўролмасдан чет элларда қуллардек ишлаётганлари билан ЎзАнинг иши йўқ.

БУНДАН ҲАМ МУҲИМИ, ЎзА сўнги ойларда ўзи тарқатаётган хабарларнинг соатини ҳам эълон қилмай қўйди.

Булар шармандалик ва масхарабозликдир. Президент Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда жиддий ўзгаришлар қилишни ўйласа, ЎзА ва бошқа хабар агентликларини мамлакатимизнинг ғариб аҳволини кўрсатувчи хабарлар ҳам тарқатишга мажбур қилиши керак. Аммо, унинг ўзи сал кам ҳар куни бир тийинга қиммат фармон ва қарорлар эълон қилиш билан машғул.

Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигининг (АОКА) қўғирчоқ директори Комил Алламжон ва унинг биринчи эмас, оддий ўринбосари, Шавкат Мирзиёнинг катта қизи Саида Мирзиё эса, Ўзбекистонда сўз эркинлиги масаласида инқилобий ўзгаришлар бўлаётгани, оммавий ахборот воситалари гўёки тўртинчи ҳокимиятга айланаётгани ҳақида тўғри келган жойда хуриллаш билан оворалар.

Бу хурилловчиларнинг оғзини ёпиш ва уларни Ўзбекистон давлати ва халқининг ҳақиқий муаммолари билан шуғулланишга мажбурлаш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону