31 October 2019
16:45 - Кеча Москвада Абдураҳим Пўлатнинг домласи, СССРда сунъий интеллект соҳасининг асосчиси Дмитрий Поспелов 87 ёшида оламдан ўтди

Москва Давлат Университетини тамомлаган Дмитрий Поспелов кейин Москва Энергетика Институтида ишлади ва шу ерда ўқиётган Абдураҳим Пўлат билан танишди. Абдураҳим Пўлат Дмитрий Поспеловнинг раҳбарлигида 1967 йилнинг охирида диплом ишини қилди. У ўз ишини ҳимоя қилаётганда москвалик классик математиклар ҳам унинг сунъий интеллектга доир фикрларни тушунмасдан уни роса сўроққа тутишганда, Дмитрий Поспелов унга ердамчи бўлганди.

Кейин Дмитрий Поспелов СССР Фанлар Академиясининг Ҳисоблаш Марказига ишга ўтди, айнан ўша ерда Абдураҳим Пўлат яна Дмитрий Поспеловнинг раҳбарлигида кандидатлик диссертациясини тайёрлади. Ўшандан бери улар нафақат сафдош, балки, ҳақиқий дўст бўлдилар.

Аммо, минг афсуски, 20 йилчадан бери Дмитрий Поспелов жисмоний фалаж ҳолатда қолди, аммо ақл-хуши жойида эди. Ўзи гапиролмаса ҳам, ўзи билан гаплашаётган одамни жуда яхши тушунарди. Абдураҳим Пўлат у киши билан доим телефонда гаплашиб турар эди. Абдураҳим Пўлат ўзи ишлаётган Тошкентдаги Кибернетика Институтида "Интеллектуал Роботлар" лабораторияси очгани ҳам тасодиф эмаслиги кўриниб турибди.

Дмитрий Поспелов 1932 йил 19 декабрда туғилган. 2 йил аввал Абдураҳим Пўлат бир неча марта уни 75 йиллиги билан табриклаш учун ҳозир ўзи мажбуран яшаётган АҚШдан Москвага телефон қилди, аммо, унинг ўзи билан гаплашолмаса ҳам, ўз табрикларини унга етказганди.

Бу улуғ инсоннинг жойи жаннатда бўлсин деб дуо қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону