25 October 2019
20:31 -
Сенсация: Шавкат Мирзиё ўз лекцияларини конспект қилдиришни Шимолий Кореялик ҳамкасби Ким Чен Индан ўрганган экан
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё турли йиғилишларда нутқ сўзлаганда, турли даражадаги давлат хизматчилари билан учрашганда, ҳамма унинг лекцияларини ёки гапираётган гапларини ўтирган жойларида ёки турган жойларида конспект қилиб ёзиб олаётганларини сал кам ҳар куни кўриб турибмиз ва буларнинг устидан кулиб ётибмиз.
Мана энди кулишни тўхтатишни ўйлаб кўришимиз керакка ўхшайди. Бу хабарга қўйилган расмга қаранг. У ерда Шимолий Корея давлатининг амалдорлари бошларини ҳам кўтармасдан ўз диктаторлари Ким Чен Иннинг оғзидан чиққан ҳар бир сўзни ёзиб олиш билан оворалар.
Тахмин қилиш мумкинки, Ким Чен Ин кўп қаватли уйлар орасидан кичкинагина ариқчада сув оқиб туриши қандай оламшумул сиёсий аҳамиятга эга эканлиги ҳақидаги фикрни ҳамманинг миясига қуймоқда. Унга кўра, ариқчадан ҳам муҳим бўлган нарса – ариқчанинг икки четидаги тошлардир. Демак, бундай чиройли тошларни топиш асосий муаммо ва ҳамма шу муаммони ечиш йўллари устида кеча-кундуз ухламасдан бўлса ҳам ўйлаши керак.
Энг яхши йўл – чиройли ариқчалар қазиш учун чет элдан катта инвесторларни Ўзбекистонга таклиф қилаётганда, чиройли тошларни топиб келиш ҳам уларнинг елкаларига юклатилиши керак. Фақат битта нарсага эҳтиёт бўлинглар, азиз ўқувчиларимиз, бундай ариқча ва тошлар Шавкат Мирзиёни қондириш учун кераклигини ҳеч кимга айтиб ўтирманглар.
Ишлар ҳозиргидек жуда яхши кетаверса, “Офарин Ким Чен Ин жаноблари, офарин ўртоқ Шавкат Мирзиё!” деб ҳайқиришга ўтамиз. Ва буни ҳаммага ўргатамиз!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения