22 October 2019
14:13 - Бенямин Натаняху Исроилнинг янги ҳукуматини тузолмади, араблар хурсанд бўладими?

Шу 26 сентябрдаги хабаримизда Исроил Президенти Реувен Ривлин сўнги парламент сайловларида ҳеч бир партия кўпчилик овоз ололмагани сабабли, жорийдаги Бош вазир Бенямин Натаняхуга янги ҳукумат тузиш ваколатини берганини билдирган эдик. Мана орадан сал кам 1 ой вақт ўтди, Бенямин Натаняху янги ҳукумат тузиш учун кўпчилик овозга эга бўладиган коалиция ҳам яратолмади. Кеча у Реувен Ривлинга янги ҳукумат тузиш ваколатини қайтариб берди.

Хўш, буёғи нима бўлади? Яқин Шарқда нафақат яҳудийлар ва араблар ўртасида, балки, мусулмонлар ичида ҳам аҳвол яхши эмас. Ҳамма кўриб турибдики, Туркия қўшни мусулмон давлатлар билан ҳам келишолмай, анчадан бери уруш ичида. Бу ердаги ички низолар туфайли Туркия Россия ва Эрон билан яқинлашмоқда. Бу яқинлашув туфайли Туркиянинг ўзи аъзоси бўлган НАТО давлатлари билан ҳам муносабатлари ёмонлашиб бормоқда.

Исроил эса, ўз кучи ва Ғарб давлатларининг у ёки бу даражадаги қўллаб-қувватлашларидан ҳам рағбатланиб, Филистин ва Қуддуснинг араблар назорати остида бўлган қисмларини ҳам ўзига ўтказиб олмоқда.

Бундай шароитда Исроил ҳукуматсиз қолиши арабларни қувонтириши мумкин. Аммо, Исроил ҳам бу муаммоларни жуда яхши тушунади. Демак, янги ҳукумат яратишда эҳтиёт бўлиш ҳаммага керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону