20 October 2019
09:31 - Ўзбекистонда ҳамма нарса масхарбозлик: Мамлакатимизнинг Молия Вазири Жамшид Қўчқоров Марказий ва Шарқий Европадаги энг яхши молия вазири деб эътироф этилганмиш
Кечагина “Ҳаракат” Агентлигининг Интернетдаги ва Фейсбукдаги саҳифаларида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида туғилган, 1985 йили Тошкент Халқ Хўжалиги Институтини, 1996 йили АҚШнинг Колорадо штатидаги Иқтисодиёт Институтини тамомлаган Жамшид Қўчқор 55 ёшга тўлгани, у 2005-2016 йилларда Ўзбекистон Молия Вазири ўринбосари, 2016-2017 йилларда Молия Вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлагани, 2017 йил 28 ноябрда Ўзбекистон Бош Вазирининг ўринбосари, айни замонда, Молия Вазири лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берар эканмиз, бу йигитча жорийдаги Президент Шавкат Мирзиёнинг каламушларидан бири эканлигини, Шавкат Мирзиё 2017 йилнинг охирги кунлари ўтказилган Олий Мажлис йиғилишида шуни айтганини урғулаган эдик.

Бизнинг кечаги хабар эълон қилингандан кейин 1 соатча вақт ўтар-ўтмас, Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz Интернет нашри Буюк Британиянинг қандайдир Global Markets ташкилотига асосланиб, Жамшид Қўчқоров "Марказий ва Шарқий Европа минтақасидаги (шу жумладан МДҲда) 2019 йилнинг энг яхши молия вазири" деб эътироф этилгани билдирилди.

Қаранг, бу мишиқи бола Ўзбекистонда 2005 йилдан бери Молия Вазирлигида аввал вазир ўринбосари, кейин вазир вазифаларида ишлаган йиллари Ўзбекистонда Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми шунчалик кам ортардики, бу кўрсатгич бўйича МДҲ мамлакатлари ичида фақат Қирғизистондан олдинда эдик. Ана шундай вазирни "Марказий ва Шарқий Европа минтақасидаги (шу жумладан МДҲда) 2019 йилнинг энг яхши молия вазири" деб эълон қилиш – фақатгина масхарабозлик эмас, оддий аҳмоқликдир.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, “Ҳаракат” Агентлиги Ўзбекистонда Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бошқаларга нисбатан қандай секинлик билан ортиб борганини айнан Жаҳон Банкининг маълумотларига асосланиб билдирган эди. Сўнги йилларда ҳам айнан шундай бўлган.

Демак, дунёда ҳеч ким танимайдиган Global Markets ташкилотининг ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган рақамларини эълон қилиш тўла аҳмоқлик эканлигини ҳаммага билдириш - бизнинг мажбуриятимиздир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону