18 October 2019
01:05 - Туркия Президенти ва АҚШ Вице-президенти Анқарада учрашдилар, Туркия курдларга қарши урушини 5 кунга тўхтатади

АҚШ ва Туркиянинг оммавий ахборот воситалари Туркия Президенти Ражаб Эрдўған ва АҚШ Вице-президенти Майк Пенс кеча 17 октябрда Анқарада учрашганлари ва Майк Пенс учрашувдан кейин АҚШ элчихонасида матбуот конференцияси ўтказиб, АҚШ ва Туркия - Сурия шимолида 10 кундан бери курдларга қарши олиб борилаётган Туркиянинг уруши 5 кунга тўхтатилишини, бу вақт ичида курдлар ўша ҳудудлардан чиқиб кетишлари кераклигини билдирди.

Икки мамлакат ўртасида имзоланган 13 моддалик келишув, энг қисқа шаклда, шу айтилган фикрлардан иборат экан.

Туркия Ташқи Ишлар Вазири Мавлут Човушўғли бу келишувни Туркиянинг ғалабаси деб эълон қилиши умуман олганда тўғри, дейди мухбиримиз. Аммо, бу келишувнинг ҳали тўла тушуниб бўлмайдиган жойлари бор. Масалан, шу пайтгача курдларни қўллаб-қуватлаётган Россия ва Эрон бу хусусда нима дейдилар? Курдлар бу келишувга мувофиқ ўша ҳудудлардан чекилмасалар, нима бўлади? Ким нима қилади?

Демак, 5 кун ичида шу ва шу каби саволларга жавоб топилиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону