14 October 2019
16:08 -
Жуда қизиқ: Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевга Артел ширкати Миллий Тикланиш Партиясини “криша” қилиб танлагани ёқмабди
Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси депутати Расул Кушербаев Телеграмдаги саҳифасида қуйидаги лавҳани эълон қилди:
* * * * *
Бу фикрларимни сайлов жараёни ёки бошқа шахсий манфаатларга алоқаси йўқ, деб қабул қилишларини истардим.
Мен монополиянинг ҳар қандай шаклига қаршиман. Биздаги кўпгина мағлубиятлар у сабаб ва афсуски давлат манфаатлари юзасидан табиий монополияга ҳозирча чидаш керак бўлаяпти, бироқ бу ҳам вақтинча.
Чунки монополия шароитида бир инсон ёки бир гуруҳ шахсларнинг бойиши, яхши яшаши учун бошқалар қурбон қилинади. Монополия эркинликни чеклайди, рақобатни ўлдиради, ривожланишни ортга қайтаради, у жамиятни иқтисодий қулликка етаклайди. Балки оширворгандирман, лекин бор гап шу.
Артел монополист эмаслигига ишонгимиз келади, ҳақиқатан де юре у монополист эмас ва бунга интилмаяпти, бироқ де факто интилаяпти. Буни импорт маҳсулотларига қўйилаётган турли тўсиқ ва оширилган божлар мисолида кўрса ҳам бўлади.
Яқинда иқтисодчи Юлий Юсупов импортдаги чекловлар ортидан Артелни қулоғи кўринаётганини, бизнинг вазирлик ва идоралар биргина компания манфаатлари учун ишлаётгандек туюлаётганини билдирганди. Ўз ўрнида Артел норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, Ўзбекистонда иқтисодиёт эркин бозор принципларига кўра ишлашини маълум қилди. Оддий айтганда Артел лоббизм билан шуғулланмаган. Мен бунга ишонаман. Чунки расман Артелда сиёсатда лоббизм учун сиёсий суянчиқ йўқ. Амалда эса... Унга биргина шу нарса расман етишмаётганди.
Куни кеча Артел "Миллий тикланиш" партиясини танлаганини англадим, партия эмас "Артел" танлади ва монополия сари интилишда сиёсий "крыша" га эга бўлди расман. Энди лоббизм билан расман шуғулланиш ва қонунчилик орқали де юре монопол бўлишга ҳаракат қилиш имконияти пайдо бўлди.
Иқтисодиётда барча учун тенг имконият ва шароитлар яратилмас экан, кўпчилик камчиликнинг манфаати учун қулликка маҳкум бўлади. Биз иқтисодиётда эркинлик, тенглик ва монополиядан ҳолилик тарафдоримиз.
"Миллий тикланиш" га эътирозим йўқ, омадини берсин. Фақат монополия нима эканлигини унутмасалар бўлди.
Ўзимни эса бир савол ўйлантираяпти: Артел монополия учун "крыша"ликка бошқа партияни танлаганда вазият қандай бўларди?
* * * * *
Сайловолди кампанияси бошланиб, Шавкат Мирзиё ҳар қандай танқидни тақиқлаган пайтда бундай лавҳа эълон қилиниши ўта-нооддий воқеадир. Кўриниб турибдики, Расул Кушербаевга Артел сайлов олдидан ўзига “криша” қилиб Миллий Тикланиш Партиясини танлаганини ёқмабди.
Қизиқ, Расул Кушербаев сайловлар олдидан Артел ўзига “криша” қилиб ЎзЛиДеПни танлашини истаганмикан? Чунки, у ЎзЛиДеПдан депутат бўлиб сайланганку. Наҳотки у Ўзбекистонда биттагина ҳақиқий “криша” борлигини билмайди. Бу “криша” – Шавкат Мирзиё-ку! Артел эса, унинг маддоҳларидан биттасининг мулки эканлиги ҳам ўз-ўзидан маълум.