12 October 2019
15:44 - Шармандалик: Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг раиси Танзила Норбой расмий партияларни йўққа чиқарди, аммо “Бирлик”ни эсламади. “Ҳаракат”: У нимага “Бирлик”ни эсламади?
Бугун ўтказилаётган Олий Мажлис Сенатининг 23-чи ялпи мажлисида мамлакатда дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши, қурилишлар учун ер ажратиш каби масалаларда мавжуд партиялар ҳеч қандй фаолият кўрсатмаётганлари, уларнинг вазифасини блогер ва журналистлар бажараётганини Сенат раиси Танзила Норбой алоҳида урғулади. Яъни, қисқа қилиб айтсак, у Ўзбекистондаги расмий рўйхатдан ўтган партиялар бир тийинга қиммат эканлигини расман тан олди.

Аммо, Танзила Норбой ҳамма соҳаларда айнан “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси фаоллик кўрсатаётгани, айнан “Бирлик”нинг ташаббуси билан ўз вақтида ўзбек тили давлат тили қилингани, айнан “Бирлик” Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишида асосий роль ўйнагани, ҳозир Шавкат Мирзиё кун тартибига олиб чиқаётган муаммоларнинг мутлақо кўпчилиги айнан “Бирлик” тарафидан йиллардан бери гапириб келинаётгани, у муаммоларни ҳал этиш учун мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш кераклигини ҳам айнан “Бирлик” таклиф қилаётгани, айнан унинг таклифлари асосида анча-мунча ишлар олиб борилаётганини умуман тилга олмади. Нима учун? Танзила Норбой исмли кадда-Сенатор ҳатто шу нарсаларни ҳам билмайдими?

Билмаслиги мумкин эмас, дейди “Ҳаракат” мухбири. Аммо, Ўзбекистонда кадда-Сенаторлардан иборат Олий Мажлиснинг Сенати эмас, Олий Мажлиснинг ўзи эмас, Шавкат Мирзиё раҳабарлигидаги тожиклар режими ҳукмронлик қилмоқда. Бу режимнинг мақсади - Ўзбекистонни фаровон мамлакатга айлантириш эмас, аксинча, уни ва халқини йўқ қилишдир.

Эй, ўзбеклар, кўзининггзни очинг! Бунақа президент ва унинг тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Халқ майдонларга чиқиши ва мавжуд режимдан ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак.

Мамлакатимизни ўлимдан қутқариб қолиш ва ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз МАВЖУД РЕЖИМНИНГ ЎЗИ ҚИЛОЛМАГАН ва ҚИЛОЛМАЙДИ. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши ШАРТ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону