12 October 2019
06:43 - Туркия Сурия ҳудудларининг шимолий қисмларини босиб олишга бошлади, Ғарбнинг босимига кўз юмди

2019 йил 8 октябрда Туркия Буюк Миллат Мажлиси Ироқ ва Суриянинг Туркия билан чегарадош ҳудудларда Туркия қўшинларининг ҳарбий операциялар ўтказиш ваколатларини 2020 йил 30 октябргача узайтириш ҳақидаги Президент қарорини тасдиқлаганидан кейин, Туркия қўшинлари Сурия ҳудудларига кириб, курд террористларига қарши ҳужумларни юқори поғонага чиқардилар. 299 нафар терорист ўлдирилгани, бир нечтаси тириклайин қўлга олингани хабарларда айтилмоқда.

АҚШ Президенти Туркиядан Суриядаги операцияларини тўхтатишни талаб қилмоқда, кеча Туркияга келган НАТО Бош Котиби Женс Столтенберг эса, Туркия Президенти, бу мамлакатнинг Ташқи Ишлар ва Мудофаа вазирлари билан алоҳида учрашиб, Суриядаги ҳарбий оперецияларни тўхтатишни талаб қилди.

Аммо, Туркия расмийлари бу босимлар қаршисида чекинмадилар ва операциялар давом этишини билдирдилар. Уларга кўра, ҳозир Сурияда бошланган Туркиянинг ҳарбий операциялари АҚШ ва НАТОнинг айби билан содир бўлмоқда.

Хуллас, кўриниб турибдики, Туркия ўша ҳудудларда тўла ғалаба қозонмагунча ҳарбий операцияларини тўхтатмоқчи эмас, демак, қонли воқеалар ҳали бери тўхтамайди.

Расмда - Женс Столтенберг ва Ражаб Эрдўған.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону