Нодира Қодированинг сирли ўлими атрофида гаплар кўп. Ҳатто Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги бу шубҳали ўлим муносабати билан олиб борилаётган терговларни кузатиб боришга ваъда берди.
Нодиранинг акаси Муҳаммад Али шу кунгача ўз баёнотларида Туркияда очилган жиноий ишни бекитмасликни ёлвориб сўрарди, синглисинининг жасади Ўзбекистондаги уйида дафн маросимидан аввал ювилаётганда, унинг юраги устида ва орқасида 2 та ўқ изи борлиги, баданининг олд тарафи бўйнидан киндикгача кесиб очилгани, бошининг орқасида ва кўзининг ёнида калтак излари кўриниб турганини қайта-қайта такрорларди.
Аммо, унинг бугун Туркияда чиқадиган “Жумҳурият” ва “Бу Кун” номли газеталарнинг сайтида эълон қилинган аудио-баёноти ҳаммани ҳайратга солди. Муҳаммад Али ўз оиласи билан Ўзбекистонда оғир аҳволда қолганини айтиб, аслида, бу баёнот Ўзбекистондаги режим тарафидан мажбуран олинганига ишорат қилибди ва туркларга мурожат қилиб ва ҳеч қандай изоҳ бермасдан, синглиси билан боғлиқ ҳамма ишларни бекитишни ёлвориб сўрабди.
Аудио-баёнотни эшитиб кўрган мухбирларимиз ҳам, бу баёнот Ўзбекистондаги режим тарафидан мажбурланиб олингани кўриниб турганини айтдилар.