08 October 2019
15:32 - ШАРМАНДАЛИК ва МАСХАРАБОЗЛИК: Ўзбекистондаги ОАВлар ҳаромий Ислом Карим замонига қайтиб бўлдилар ҳисоб. Бу аҳволдан чиқиш ҳақида жиддий ўйлашимиз ШАРТ!

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Кўриб турган бўлсангиз керак, Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари тожик аслли ҳаромий Ислом Карим замонидаги ҳолатга қайтиб бўлдилар.

Биз шундай жараён бошланганини 2019 йил 16 сентябрда “Ўзбекистонда сайловолди кампанияси феълан бошланди, Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан энди мавжуд режимга нисбатан танқидий хабарлар бўлмайди” сарлавхали хабаримиз орқали эълон қилган эдик. Бундан ҳам муҳими, мамлакатимизда феълан сайловолди кампанияси бошлангани, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида энди мавжуд режим ходимларига қарши танқидий хабарлар эълон қилинмаслигини билдирган эдик.

Минг афсуски, ҳамма нарса айнан шундай бўлмоқда. Ўзбекистондаги расмий оммавий ахборот воситаларини ўқисангиз ақлдан озиш мумкин. Мумкин дейиш хато, аслида шундай бўлиб бўлди. Мана, баъзи мисоллар.

Тошкентда Туркийтилли давлатлар Ишбилармонлар Кенгаши, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи комиссияси ва шу каби бир қатор халқаро ташкилотларнинг йиғилишлари ўтказилди. Бу йиғилишларда, Ўзбекистондаги оммавой ахборот воситаларининг хабарларига кўра, биздаги камчиликлар мутлақо тилга олинмаган, том тескарси, Ўзбекистон фақат мадҳ этилган. Нима ҳам дердик, ШАРМАНДАЛИК ва МАСХАРАБОЗЛИК.

Кутилмаганда, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги, машҳур ёзувчи Ойбекнинг ўғли, бундан ҳам муҳими, “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг яратилишида муҳим роль ўйнаган Бекжон Тошмуҳамедов билан суҳбат эълон қилинди. Буюк ёзувчимизнинг 84 ёшли ўғли Бекжон ака Ўзбекистоннинг ғариб аҳволини умуман тилга олмаган, энг қизиғи, у киши “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг яратилишида иштирок этгани, кўп йиллар бу ташкилотнинг раисдоши бўлгани ҳам эслатилмаган. Шавкат Мирзиёнинг ўзи мавжуд камчиликларни тан олаётгани эслатиб ўтилса ҳам, аслида, асосан унинг фаолияти мақталган. Нима ҳам дердик, ШАРМАНДАЛИК ва МАСХАРАБОЗЛИК.

Ўзбекистонда болаларни пахта теримига олиб чиқиш амалиёти гўёки тўхтатилган бўлса ҳам, ҳозир болалар ўрнига давлат хизматчиларини мажбурлаб олиб чиқиш оддий анъанага айланмоқда. Аммо, расмий хабарларда бу нарсалар умуман тилга олинмайди ҳисоб. Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам бу мавзуда оғиз очаётганлари йўқ. Нима ҳам дердик, ШАРМАНДАЛИК ва МАСХАРАБОЗЛИК.

Ўзбекистон ҳозир аянчли ва ғариб аҳволда. Буни ИККИТАГИНА мисолда кўрсатиш мумкин.

БИРИНЧИДАН, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги ривожланган мамлакатлардан 30-50 баравар камлигини қўйиб туринг, ҳатто қўшниларимиз Россия ва Қозоғистондан КЎП МАРТА КАМ ЭКАНЛИГИ ҳеч қаерда айтилмаяпти.

ИККИНЧИДАН, аҳолининг ўртача ойлиги бизда жуда ва жуда кам бўлгани сабабли, миллионлаб ватандошларимиз чет элларда қуллардек ишлаб, Ўзбекистондаги оилаларини боқиш учун ҳар йили Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад қисмига яқин пул юбормоқдалар. Яъни, Ўзбекистон давлати ўша ватандошларимиз тарафидан оёқда ушлаб турилибди.

Аммо, булар ва бошқа камчиликларимиз ҳақида Ўзбекистонинг қўғирчоқ ОАВлари мутлақо оғиз очмаяптилар. Нима ҳам дердик, ШАРМАНДАЛИК ва МАСХАРАБОЗЛИК.

Кўриниб турибдики, бу кетишда 2019 йил 22 декабрда бўладиган парламент ва маҳаллий кенгашларга сайлов натижалари ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

“Бирлик” Халқ Ҳаракати, унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти бу аянчли ва ғариб аҳволдан чиқиш йўлида КАТТА БИР ИШ ҚИЛДИЛАР. “Эзгулик” Жамияти номидан Ўзбекистон Президенти, Олий Мажлис палаталарининг раҳбарлари, Адлия Вазирлиги, Олий Мажлис Омбудсмани ва оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга жиддий ўзгартириш киритиш ва сиёсий партияни рўйхатга олиш учун ҳозир талаб қилинаётган 20 минг аъзо сонини Россияда каби бир неча юзга туширишни сўраб 2019 йил 31 майда хат юборилди.

Адлия Вазирлиги ва Қонунчилик Палатасининг 2 ва 3-чи даражали расмийлари бу хат кўриб чиқилишини билдирдилар ва кейин ҳамма нарсани унутдилар. Нима ҳар дердик, ҳаммаёқ ШАРМАНДАЛИК ва МАСХАРАБОЗЛИК гирдобида.

Шу йил 21 октябрда ўзбек тилини давлат тили деб эълон қилувчи қонун қабул қилинганига 30 йил бўлади. Аммо, бу ҳақдаги хабарларда ўзбек тилини давлат тили қилиш талаби “Бирлик” Халқ Ҳаракати тарафидан кун тартибига олиб чиқилгани ва ҳаромий Ислом Каримнинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан, оммавий митинг ва намойишлар босими остида шундай қонун қабул қилингани ҳеч қаерда ҳатто эслатилмаяпти. Нима ҳар дердик, ҳаммаёқ ШАРМАНДАЛИК ва МАСХАРАБОЗЛИК гирдобида.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, тушунинглар, мавжуд режим билан Ўзбекистонимиз ҳозирги ғариб ва аянчли аҳволдан ҳеч қачон чиқолмайди. Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – Ўзбекистонда ҳозирги косметик ислоҳотлар ўрнига ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишдир. Бундай талабларни ўртага қўйиш учун майдонларга чиқишимиз керак. Тўғрироғи, ШАРТ!

Расмда - 1989 йил 23 сентябрда "Ўзбек тили - давлат тили" шиори остида Тошкентнинг Навоий кўчасида "Бирлик" тарафидан уюштирилган намойишдан кўриниш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону