01 October 2019
06:35 - “Эзгулик” Жамияти “Ўзбектелеком” раиси Назиржон Ҳасановдан “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатовга АҚШдан телефон қилиш йўлига яқинда қўйилган тўсиқларни олиб ташлашни сўради
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг “Ўзбектелеком” акциадорлик компанияси раиси Назиржон Ҳасановга кеча юборган хатининг матни қуйидагича:

* * * * *

Ҳурматли Назиржон Набижонович!

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятига АҚШда истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Пўлатов Абдураҳим мурожаат қилиб, ўз шахсий телефони орқали Ўзбекистон Республикаси абонентларига туша олмаётгани, бу борада ўзига тегишли рақамга фильтр қўйилган бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Пўлатовнинг таъкидича, одатда техник жиҳатдан ўрнатилган тартибди бир неча ойлаб боғлана олмаслик мумкин эмас.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Сиздан А.Пўлатовнинг мурожаати юзасидан белгиланган тартибда изоҳ беришингизни ва чоралар кўришингизни сўрайди.

Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раиси
Абдураҳмон Ташанов

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону