28 September 2019
21:00 -
Афғонистонда ҳам шармандалик ва масхарабозлик: Бугунги президент сайловларида 9,6 миллион сайловчидан 2-3 миллиони қатнашибди
Сал кам 2 йилдан бери орқага суриб келинаётган Афғонистондаги президент сайловлари ниҳоят бугун ўтказилди. Tolo News телеканали хабар берришича, сайловлар тамом бўлаётганда бор-йўғи 2 миллонча сайловчи овоз беришга келибди.
Бундан ташқари, Афғонистон Мустақил Сайлов Комиссияси 5373та сайлов участкасидан 870таси билан алоқани йўқотибди, 1331та участка бутунлай очилмабди.
Нима ҳам дердик, “Толибон” билан ҳатто Шавкат Мирзиё ва АҚШнинг махсус вакили Халилзод ҳам келишолмади, келишиб бўлмаслигини эса, “Ҳаракат” Агентлиги аввалдан айтиб келмоқда эди.
Бугун шу масхарабозлик ва шармандалик руҳида ўтказилган сайловларнинг натижасига бўйича, янги президентнинг номи аниқланади. У яна Ашраф Ғани бўлса керак. Нима ҳам қилардик, кутамиз, нималар бўлаётганини кўрамиз.
Сайловларнинг масхарабозлик руҳи Tolo News телеканалининг сайтидан олинган расмда кўриниб турибди.